Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet292/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Профилограф - профилограф - қоплама юзасининг сифатини баҳолаш ва унинг микрогеометриясини ўрганиш учун қўлланиладиган асбоб.
Пучинообразование - кўпчиш ҳосил бўлиши - қишда йўл пойи тупроғида намликнинг кўпайиши, уларда муз қатламларининг ҳосил
бўлиши ва тупроқ ҳажмининг ошишидан юзага келадиган йўл пойида намликнинг қайта тақсимланиш ҳодисаси. Бунинг натижасида йўл тўшамасида дўнглик ҳосил бўлади, эригандан кейин эса юмшайди.
Работоспособность дорожной одежды - йўл тўшамаларининг ишлаш қобилияти - йўлнинг хизмат қилиш вақтидаги фойдали ишини характерловчи техник-иқтисодий кўрсаткич. Автомобиль йўлининг берилган кесимидан ўтаётган юкларнинг ва транспорт воситаларининг оғирлиги билан аниқланади, унинг натижасида йўл шундай ҳолатга келадики, уни таъмирлаш керак бўлади. Йўлнинг фойдаланишга топширилганидан то мукаммал таъмирлаш бўлган муддатда ёки мукаммал таъмирлашлар орасидаги ишлаш қобилияти
«тўла» деб, уни фойдаланишга топширгандан то ўртача таъмирлашгача бўлган муддат ёки ўртача таъмирлашлар орасидаги ишлаш қобилияти эса «қисман» деб аталади.
Размягчение покрытия - йўл қопламасининг юмшаши - ортиқча ҳисобланган пластик қоришмадан қилинган асфальтбетон қопламаси юзасининг деформацияси. У тўлқин ҳосил бўлишига, ғилдирак таъсирида қопламанинг ғижимланишига ва маҳаллий бузилишларга олиб келади. Жорий таъмиришда битум билан ишлов берилган қаттиқ тоғ жинслари чиқиндиларини (2...5 мм) сочиш ва қопламани каток ёрдамида зичлаш усуллари билан қопламанинг юмшаши йўқотилади.
Разрыв покрытия - йўл қопламаларининг ажралиб кетиши - йўл қопламаларидаги кенг ва икки боши очиқ ёриқлар кўринишидаги бузилишлар бўлиб, автомобилларнинг ҳаракат йўналиши бўйлаб қопламанинг силжиши натижасида рўй беради.
Раскачивание плит - тош тахта(плита)ларнинг қимирлаб қолиш - йўлдан ўтаётган транспорт воситаларининг таъсири натижасида тоштахталарнинг тик равишда қайта-қайта қимирлаб қолиш.
Реконструкция автомобильных дорог - автомобиль йўлини реконструкция қилиш - мавжуд йўллардаги қурилиш ишлари мажмуаси бўлиб, йўлнинг транспорт-фойдаланиш кўрсаткичини кўтариш мақсадида йўлнинг ҳаммасини ёки бирор қисмини юқори тоифага ўтказиш учун бажарилади. Шу жумладан, баъзи бир йўл қисмларини тўғри ҳолга келтириш, бўйлама нишабликларни камайтириш (юмшатиш), аҳоли яшайдиган жойларидан айланиб ўтиш йўлларини қуриш, йўл пойини ва ўтиш қисмин кенгайтириш, йўл тўшамаси тузилмасини ўзгартириш, кўприк ва муҳандис иншоотларини кенгайтириш ёки алмаштириш, туташма ва кесишма
йўлларини қайта қуриш ва бошқалар. Ишни олиб бориш автомобиль йўлларини қуриш технологиясига ўхшаш” Кўприкларни таъмирлаш”
6.1. бандга қаранг.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling