Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сдвиг на покрытии
- Скол кромок
- Служба дорожная
- Срок службы дорог
Репер-износомер - емирилиш репери (таёқчаси) - латундан ишланган стакан кўринишидаги мослама бўлиб, йўл қопламасига унинг емирилишини вақт мобайнида ўлчаш учун ўрнатилади.
Сдвиг на покрытии - қопламадаги силжишлар - керакли боғлиқликнинг, туташувчанликнинг йўқлиги сабабли ҳосил бўлган асфальтбетон қатламларининг деформацияси бўлиб, бу деформация натижасида асфальтбетон қопламаси замин бўйлаб ёки устки қатламининг пластиклиги юқори бўлганда қопламанинг устки қатламининг пастки қатламига нисбатан қаршилиги етарли бўлмаганда силжишлар рўй беради. Гоҳида силжишлар уларга тик йўналган ёриқлар билан бирга пайдо бўлади. Уларни таъмирлаш ўйилган жойларни бекитиш сингари бажарилади. Скол кромок - қирра(чекка)нинг синиши - цементбетон қоплама тоштахталари бурчакларининг ва чоклари ҳошияларининг бузилиши; қаттиқ бўлмаган турдаги йўл қопламаларининг йўл ёқаси билан туташган жойларидаги ҳошияларнинг бузилиши. Служба дорожная - йўл хизмати - 1.1. бандга қаранг. Содержание дорог - йўлларни сақлаш - автомобилларнинг йил давомида қулай ҳаракатланиши ва йўлнинг меъёрий хизматини таъминлаш учун йўл қопламаларини, йўл ёқасини, ён бағрини, ундаги иншоотларни ва автомобиль йўли шохобчаси тасмасини тегишли тартиб ва тозаликда, қатнов ҳолатида сақлаш мақсадида доимий назорат қилиш ишлари мажмуаси. Сақлаш қишки, баҳорги, ёзги ва кузги турларга ажратилади. Ишлар йириклаштирилган километрли ўлчовларда режалаштирилади. Срок службы дорог - йўлларнинг хизмат қилиш муддати - автомобиль йўли қуриб бўлинганидан бошлаб ёки таъмирлангандан сўнг то кейинги таъмирлаш йилигача бўлган давр. Йўлни юқори даражага ўтказиш билан боғлиқ равишда уни талаб этилган ҳолатда сақлаш иқтисодий жиҳатдан самарасиз бўлса, унинг геометрик шаклини ўзгартириш, ҳисобий оғирлигини ва жойлашишини ҳисобга олиб, унинг ҳамма иншоотларини қайта қуриш лозим. Бунда қуйидагиларни ҳисобга олиш керак: йўл қопламасининг хизмат муддати - йўл қопламасини ўртача таъмирлаш учун таъмирлашлараро давр; йўл тўшамасининг хизмат муддати - йўл қопламасини мукаммал таъмирлаш учун таъмирлашлараро давр. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling