Автомобиль йўллари


Заполнитель деформационого шва -


Download 0.7 Mb.
bet297/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Заполнитель деформационого шва - деформацион чокларни тўлдирувчи - дарзларни ўтиш қисми сатҳи билан бараварлаштириб тўлдирувчи деформацион чок конструкцияси элементи. Чокларни герметик беркитиш вақтида махсус чок тўлдиргичлар билан киритилади.
Номенклатура работ по ремонту - таъмирлаш бўйича ишлар мажмуи йўлнинг бутун узунлиги бўйича, унинг талаб этилган фойдаланиш ҳолатини сақлаш учун, йил давомида мунтазам олиб бориладиган жорий таъмирлаш ишларининг тартиби.
Обработка поверхностная восстановительная - тиклаш учун устки ишлов бериш - йўл қопламаларини жорий ва ўрта таъмирлашдаги, унинг ейилиб кетган қатламини вақти-вақти билан, кўрсатилган муддатда ёки талабга асосланиб қайтадан тиклаш йўли билан амалга ошириладиган технологик жараённинг асосий тури (5.1. бандга қаранг).
Ограждение мест производства работ - ишларни бажариш жойини тўсиш - йўлда ҳар қандай ишларни бажариш участкасида ишни бошлашдан олдин чегараловчи ва йўналтирувчи йўл белгиларини ўрнатиш. Зарурат туғилганда йўлнинг ўтиш қисмида, йўл четида ва йўлнинг ажратувчи тасмаларида йўл ҳаракати қатнашчилари ва иш бажараётган шахсларнинг хавфсизлигини
таъминлаш мақсадида йўлнинг ўтиш қисмида вақтинчалик белгилар ўрнатилади ва ҳаракатни ташкил этишнинг бошқа техник воситалари қўлланилади.
Одерновка - чим босиш - кўтарма ёки ўйма ёнбағирларини чим босиш йўли билан мустаҳкамлашнинг тури (яхлит қатлам,
«каток» турлари ва бошқалар).
Перемощение - тўшама йўлни қуриш - тўшама йўлларни (қопламалар ёки асосларни) мукаммал таъмирлаш технологик жараёни бўлиб, қумли асосни, баъъзан эса донали тошни қисман ёки тўлиқ алмаштиришда уларни бузиб ташлаш ва янги тўшама йўлни қуриш билан боғлиқдир.
Переработка материалов - материалларни қайта ишлаш (ишлатилган материалларни қайтадан ишга яроқли қилиш) мукаммал ёки ўртача таъмирлаш қопламанинг ёки асоснинг эскирган йўл қурилиши материалларини қайтадан ишлатиш мумкин бўлган ҳолатга келтириш билан боғлиқ технологик жараён (мас., эски асфальтбетонни қайта ишлаш, шағал, эскирган чақиқ тош ва бошқаларни тозалаш ва саралаш).

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling