Лавиноулавливатели - кўчкини тутиб қолувчилар - тезлигини йўқотган қорни ушлаб туриш ва уни йўлга ўтказмаслик учун мўлжалланган қияликда ясалган ўйма.
Лавинолом - кўчкини ёрувчи (кўчкини қирқувчи) - 1.4. бандга қаранг.
Ледяная корка - музли қобиқ - йўл қопламаси устида ҳосил бўлган юпқа муз қатлами, қоплама устида ёғинларнинг музлаши ёки иссиқ ҳаво ва аёзнинг алмашинишидан ҳосил бўлади.
Маяк снежный - қорли машъал - кўрсатувчи белги (маркировкаланган), қорлардан тозаланувчи майдон чегарасини ва хавфли жойлар (баланд ҳошия, сув бўшатма ва бошқалар)ни кўрсатади, шунингдек ҳаракатни йўналтириш учун ишлатилади.
Мерзлотный пояс - музлатиш белбоғи (камари) - музли кўтарма, муз қатламининг ҳосил бўлишига сабаб бўлувчи, йўлдан бошқа томонга оқувчи сув йўлининг хавфсиз бўлган масофадаги қисми. Оддий тури - ернинг ўсимликдан тозаланган минтақаси (3....10 м), энг қулай қурилма - 1 м чуқурликдаги ва таги кенглиги
2...3 м бўлган дренаж.
Метелемер - қор бўрони ўлчагичи - қор бўронини ҳаво-қор оқими фотоэлементининг кўланкаси даражасига қараб, ундаги қор
парчалари миқдорига боғлиқ бўлган, амалий қаттиқ модда сарфи (миқдори)ни аниқловчи асбоб.
Метель - қор бўрони - ҳавонинг ерга яқин қаватидаги қорни шамол олиб кетиши; қор бўрони қуйидаги турларга ажратилади: юқориги - олдин ёққан қор заррачаларини учириб кетмасдан 2...3 м/с тезликдаги шамолда қор ёғиши; пастки - олдин ёққан қор заррачаларини шамол қор қопламасидан бир неча метр баландликка учириши; умумий - олдин ёққан қорни учириши ва кейин ёққан қорнинг ёғиши билан биргаликда рўй беради.
Метеорологическая дорожная станция - йўлнинг метеорологик станцияси - об-ҳавонинг ҳолати ва уни олдиндан тахмин қилиш ҳақидаги метеорологик маълумотларни йиғиш ва улардан фойдаланиш учун метеорологик жиҳозлар билан таъминланган йўл мажмуаси тизимидаги пункт. Станциянинг асосий вазифаси қор ёғиши эҳтимоли ва музлама юзага келиши ҳақида олдиндан огоҳлантириш ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |