Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet306/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Накат снежный - қатор ётқазилган қор - йўл қопламасидаги автомобильнинг тез ҳаракатланишидан зичланган қор.
Наледь - муз қатқалоғи - музнинг йиғилиши, ер устига отилиб чиққан ер ости суви ва дарё сувининг музлашидан ҳосил бўлган музлик.
Насаждения пескозащитные - қумлардан муҳофаза қилувчи ўсимликлар - қумларни мустаҳкамловчи ва автомобиль йўлларини ҳаракатланувчи қум уюмларидан ҳимоя қилувчи кўчатлар. Дарахтлар, буталар (тол, қарағай, акация), юлғун ва бошқалар, шунингдек ўсимликлар (қумли сўли, жузғун, тиконли янтоқ ва б.).
Насаждения противоэрозионные - эрозияга қарши дарахтлар ўтқазиш - қиялик ва ёнбағирларни эрозия (сув ва шамолнинг биргаликдаги таъсирида, шунингдек ҳайвонот ва одамларнинг ноўрин ҳаракати натижасида емирилиш)дан сақлаш учун кўчатлар ўтқазиш. Кўчкига учраган қияликларда ва йўл пойининг намланиши мумкин бўлган қисмларида қўлланилади. Илдизлари билан тупроқни мустаҳкамловчи буталар, дарахтлар (қарағай, тол ва бошқалар) ўтқазилади.
Насаждения снегозащитные - қордан ҳимоя қилувчи дарахтлар ўтқазиш - автомобиль йўллари бўйлаб, уларни қордан ва қор уюмларидан сақлаш мақсадида, бир неча қаторли, ёғочли-бутали маълум бир зичликдаги дарахтлар. Уларнинг тузилмалари ва жойлашиши йўлга ёғадиган қорнинг ҳажмига мос келади. Қорнинг
ҳаммасини тўла ушлаб қолиш учун кўчатлар ўтқазиш тасмаси маълум бир кенгликда, баландликда ва зичликда бўлиши лозим.
Наст снежный - қорли юпқа муз - жуда совуқ ёмғирдан сўнг юзасида юпқа музлаган қобиқ ҳосил бўладиган ёки 0°С дан юқори ҳароратда намлангандан кейин совуқ таъсирига учрайдиган қатлам.
Обледенение - музлаб қолиш - йўлнинг қатнов қисми юзасининг қиров ёки совуқ нам ҳаво билан қопланган ҳолати, у автомобилнинг қоплама билан тишлашиш коэффициентининг пасайиши билан характерланади.
Облесение склонов - ёнбағирларни дарахтзорлаштириш - ёнбағирларни мустаҳкамлаш, қор кўчкиларининг олдини олиш ёки ён бағирлардан қорнинг силжишини тўхтатиш учун тоғ ён бағирларига ўрмон кўчатларини экиш.
Обрушение лавин - қор кўчкисининг қулаши - турли воситалар (қор чўққиларини қирқиш, минометдан ўқ отиш ва бошқалар) ёрдамида қор кўчкисини чақирувчи тадбирлар.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling