Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet304/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Изморозь (ледяной дождь) - совуқ нам ҳаво (муздек ёмғир) - жуда совиган ёмғир томчиларидан иборат атмосфера ёғинлари (0°С дан паст бўлган ҳароратда) турли материаллар (йўл қопламалари, устунлар, тўсиқлар ва бошқалар) билан туташганда музлайди ва уларни муз билан қоплайди.
Иней - қиров - муз кристаллари бўлиб, совиган йўлнинг қатнов қисмига ва нарсалар устига ҳаво нам бўлганда тушади.
Колея снежная - қорли из - транспорт воситалари ҳаракатидан сўнг қотиш натижасида қорли қопламада ҳосил бўлган бўйлама йўналишдаги чуқурчалар.
Коэффициент просветности - ёриқлик коэффиценти - қор ушлаб қолувчи тўсиқ тахта пастки қисми ёриқлигининг устки қисми ёриқлигига нисбати.
Лавина - қор кўчкиси - қор қопламасининг ўз оғирлиги натижасида тезликда ён бағирлардан сурилиб тушиши. Ҳаракатланувчи катта оғирликдаги қор ва муз гоҳида ўзи билан тоғ жинси бўлакларини олиб тушади. Қор кўчкилари турларга ажратилади. Қуруқ, ҳўл ва шунингдек очиқ нов, аниқ белгиланган
ўзан бўйлаб ҳаракатланиб, қияликнинг пастки қисмида конуссимон кўриниш ҳосил қиладиган, сакрайдиган, жарлик бўйлаб ҳаракатланувчи, тик қирғоқлари бўлган ва сакраб тушиши учун имкон берадиган, қор кўчкисининг сакраш кўринишидаги тури водий тагига ўпирилиб эркин тушади.
Лавиногасители - қор кўчкиларини сўндиргичлар - қор кўчкиларининг бутун фронт бўйлаб ҳаракати ёки алоҳида оқимларга силжиши тезлигини камайтиришга мўлжалланган, бир-бирига йўналтирилган ва ўзаро биргаликда тўхтатувчи тормозлаш иншооти. Қор кўчкиларини сўндиргичларга тупроқ тепаликлари ва темирбетон поналар киради.
Лавиноотбойная дамба (отводная) - қор кўчкисини қайтарувчи дамба (қайтаргич) - қор кўчкилари (селлар) ҳаракати йўналишини ўзгартириш ва унинг ҳаракати йўналишини бошқа ўзанга ёки четлатувчи каналга қайтариш усули билан қор кўчкилари (селлар)дан ҳимояланиш иншооти.
Лавинорез - кўчкини қирқувчи - кўчкини уриб қулатиш ва унинг ҳаракат йўналишини ўзгартириш учун мўлжалланган ва кўчки қаршисидаги ён қиррани кесувчига қаратилган, тош ёки бетондан ясалган режадаги учбурчак кўтарма.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling