Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet312/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   308   309   310   311   312   313   314   315   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Снегозащитные ограждения - қордан ҳимоя қилувчи тўсиқ (ғов)лар - қор уюмларига қарши турли материаллардан, турлича бажарилган, тўсадиган девор кўринишидаги иншоотлар. Бир қаторли бўлиши мумкин, улар бир-бирларига нисбатан маълум масофада бўлади.
Снегозащитные сооружения - қордан ҳимоя қилувчи иншоотлар - йўлнинг қатнов қисмини қор босиши олдини олиш учун хизмат қиладиган қурилма ва асбоб-ускуналарининг ҳамма турлари: қордан ҳимоя қилувчи қурилмалар, тахтали тўсиқлар, тўсиқ деворлар, қордан ҳимояловчи дарахтлар ўтқазиш. Иншоотлар доимий ва вақтинчалик, фақат қиш мавсумида қуриладиган турларга ажратилади.
Снеголавинная служба - қор кўчкиси хизмати - қор кўчкиларини кузатувчи, улардан огоҳлантирувчи ва уларга қарши курашувчи махсус хизмат.
Снегомерный пункт - қор ўлчовчи пункт - йўлга тушаётган ва унга ётаётган қор миқдорини доимий равишда махсус қурилма ва асбоблар билан ўлчаб турадиган пункт.
Снегоочистка - қорни тозалаш - транспорт воситалари ҳаракатининг узлуксизлигини таъминлаш учун автомобиль йўлининг қатнов қисмидаги қорни механик равишда олиб ташлаш жараёнларининг мажмуи.
Снегоочистка безвальная - уюмларсиз қорни тозалаш - йўл ёқасида қор уюмлари ҳосил қилмасдан автомобиль йўлининг қатнов қисмидаги қорни тозалашни ташкил қилиш.
Снегоочистка маршрутная - йўналишили қор тозалаш - белгиланган йўналиш бўйича йўлнинг маълум бир қисмларида, автомобиль йўлининг қатнов қисмида қорни тозалашни ташкил қилиш.
Снегоочистка отрядная (уступом) - отрядли қор тозалаш (камар билан) - автомобиль йўлининг маълум бир қисмида, бир вақтда икки ёки ундан кўп қор тозаловчи машиналарни режада бири
кетидан иккинчисини зинасимон жойлаштириб, қор тозалашни ташкил қилиш.
Снегоочистка патрульная - патрулли қор тозалаш - автомобиль йўлининг қатнов қисмига янги тушган қорни тезликда юк автомобильларига монтаж қилинган асбоб - ускуналар ёрдамида тозалаш (плуглар, ағдаргичлар ва бошқалар).

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   308   309   310   311   312   313   314   315   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling