Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Утепление русел
- Ширина россыпи
- Щитовое ограждение
- Щит снегозадерживащий
- Шуга (ледяная каша)
Уменьшение скользкости - сирпанчиқни камайтириш - яхмалакка қарши материалларни сочиш ёки қуйиш услуби билан қишда йўл қопламаси сирпанчиқ юзасининг ғадир-будирлигини ошириш учун қўлланиладиган технологик жараён.
Утепление русел - ўзанларни иситиш - сув оқимлари ўзанини ходачалар, шох-шаббалар, қамишлар ёпиш усули билан музлашга қарши курашиш технологик жараёни. Ширина захватки снегоочистки - қордан тозаланган майдон кенглиги - қордан тозаловчи машина бир марта ишлаб ўтгандан сўнг қоплама устидаги қор тўшамасида ҳосил бўлган тасма. Ширина россыпи - сепиш кенглиги - яхмалакка қарши материал меъёрида сепилган (қуйилган)дан кейин ҳосил бўлган йўл қопламасидаги тасма. Щит надоткосный - қиялик устидаги тўсиқ - қорни ушлаб қолувчи мукаммал турдаги, экрани яхлит тўсиқ бўлиб, қиялик устига ўрнатилади. Щитовое ограждение - ажратиб турувчи тўсиқ - қорни ушлаб қолувчи, тўсиқли деворлардан тузилган ёки турли тузилмали тўсиқлардан ва турли хил материаллардан ишланган, йўл бўйлаб шамол эсадиган томонга бир қатор ёки бир неча қатор қилиб ўрнатилган сунъий қурилма. Тўсиқлар тик қилиб ўрнатилади, қозиқларга боғлаб қўйилади ёки вақти-вақти билан нишабланади («эшак”ка ўхшатиб). Щит снегозадерживащий - қорни ушлаб қолувчи тўсиқ - вақтинчалик турдаги қорни ушлаб қолувчи қурилмаларнинг бир жойдан иккинчи жойга мустақил олиб қўйиладиган қисми (бўлаги). Тўсиқлар андозали ва қирқилган бўлиши мумкин. Шуга (ледяная каша) - майда муз парчалари (музли бўтқа) - бўтқасимон моддалар кўринишидаги муз кристаллари ва бўлакларининг сув билан аралашмаси. Баҳор, ёз ва куз мавсумларида автомобиль йўлларини сақлаш Барханы - қум тепалар - ҳукмрон шамол учириб келтирган ҳаракатдаги қумларнинг йиғилиши. Режада баландлиги 150 м гача бўлган ўроққа ўхшаш шакл ҳосил бўлади. Шамол эсган томондаги нишаблиги узун (30 м), шамолга қарши томони (эгилган қиялиги) қисқа (5...14 м) бўлиб, учи ўткир “шох”га ўхшаган бўлади. Бир йўналишдаги устувор шамолларда барханларга келадиган ҳаракат бўлади, қарама-қарши йўналишдаги шамолларда эса уларнинг тезлигига қараб тебранма ёки келаётган-тебрама ҳаракат бўлиши мумкин. Барханларнинг силжиш тезлиги шамол тезлигига тўғри нисбатда бўлади (“Барханларни мустаҳкамлаш”га қаранг). Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling