Снегозадерживающие устройства - қорни ушлаб қолувчи қурилмалар - қордан сақловчи, қордан ҳимоя қилиш учун хизмат қилувчи ва қорнинг йўлга тушишини қайтарадиган қурилмалар (тахтали тўсиқ, ғов, қорли девор, ҳандақ ва бошқалар).
Снегозаносимость дороги - йўлнинг қор уюми билан кўмилиши - йўлнинг қор уюми босимига мойиллиги. Қорнинг уюлиши даражасига таъсир этувчилар - жойнинг табиий шароити, йўлнинг ўтиш хусусияти (рельефи, ўсимлиги, йўл пойининг кўндаланг кесими ва бошқалар). Йўлнинг қор билан қопланишига, уни қишда сақлашнинг қийинлигига боғлиқ. Йўлнинг қисмлари унинг қор билан қопланишига қараб қуйидагиларга бўлинади: қор босмайдиган - кўтармалари баланд бўлган йўл қисмлари (ўша жойдаги қор қопламасининг бир неча йиллик ўртача баландлиги 2... 2,5 метр оралиғида), нишаблиги очилмаган ўймалари билан биргаликда силлиқ қиялик, шамол таъсирига учрайдиган қиялик ўзида йўлга олиб келинадиган ҳамма қорларни сиғдиради, бунда автомобиль йўлларини қишда сақлаш ишларини тўғри ташкил қилиш зарур шартлардан ҳисобланади; кам қор босадиган - йўлнинг кўтармаси кичик бўлган қисмлари, кўтарма баландлиги қор қопламасига тенг ёки катта; ўртача қор босадиган - ўймаси очиқ бўлган, баландлиги нолга ёки ўша жойдаги қор қопламасининг ўртача баландлигига тенг бўлган паст кўтармали йўл қисмлари; кучли қор босадиган - чуқурлиги 6 м ва ундан кўп бўлган, шамол таъсирига учровчи қиялиги қишда йўлга олиб келинадиган ҳамма қорни сиғдира олмайдиган, очилмаган ўймали йўл қисмлари.
Снегозащита - қордан химоя қилиш - йўлнинг қатнов қисмини қор босишидан сақловчи, йўлдаги автомобиль ҳаракати
тўхтовсизлигини таъминлаш учун қўлланиладиган қурилмалар ва асбобларининг мажмуи. Қордан ҳимоя қилиш суст (қорни ушлаб қолувчи тўсиқлар, кўчатлар ва бошқалар) ва фаол (махсус механизм воситалари ёрдамида қордан тозаловчи) турларга ажратилади.
Снегозащитная полоса - қордан ҳимоя қилувчи тасма - маълум бир тузилмали тўрт, саккиз қаторли, ҳажми 250 м3/м бўлган қорларни ушлаб қолиш хусусиятига эга дарахтлар ва буталар ўтқазиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |