Автомобиль йўллари


Пурга - қор бўрони - умумий қор бўрони, шамол тезлиги 20 м/сек дан катта, ҳаво ҳарорати паст ва намлиги юқори бўлганда рўй беради. Путь схода


Download 0.7 Mb.
bet309/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   305   306   307   308   309   310   311   312   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Пурга - қор бўрони - умумий қор бўрони, шамол тезлиги 20 м/сек дан катта, ҳаво ҳарорати паст ва намлиги юқори бўлганда рўй беради.
Путь схода - кўчки йўли - қор кўчкиси йўлининг узунлиги бўлиб, қорнинг умумий массасидан узилиш чизиғидан то конус пастигача ўлчанади. Тушадиган қор кўчкисининг асосидан параметри ўқигача бўлган масофа.
Расход метели твердый - қор бўронининг қаттиқ қисми сарфи - бир бирлик майдон узунлигидан шамол оқими бўйлаб бир вақтда ўтаётган, қорли шамол оқими йўналишига тик бўлган юза бирлигидаги қорнинг миқдори. Шунингдек у қорни олиб келиш тезлиги деб ҳам аталади.
Режим снежный - қор тартиби - маълум бир минтақа учун ўрнатилган қорнинг тушиш тезлиги, давом этиши, ҳажми, қор қопламасининг ҳосил бўлиши ва унинг баландлиги, шунингдек қорнинг хусусиятлари.
Розлив противогололедных материалов - яхмалакка қарши материалларни қуйиш - қопламанинг сирпанчиқлигини камайтириш,
муз пўстлоғини ва юпқа қор тўшамасини эритиш мақсадида йўл қопламасининг устига кимёвий модданинг суюқ эритмаси тарқатилади. Яхмалак бўлишидан ёки қор тушишидан олдин муз ҳосил бўлишини йўқотиш ва қор музлашининг олдини олиш учун унчалик кўп бўлмаган миқдорда эритма қуйиш олдиндан кўриладиган тадбир деб аталади.
Россыпь противогололедных материалов - яхмалакка қарши материалларни сочиш - донадор материаллар (қум, қум-шағал аралашмаси, тош майдалари, ёқилғи шлаки, гоҳида туз қўшилган) йўл қопламаси бўйлаб ғадир-будир юза ҳосил қилиш ёки музли юпқа қор тўшамасини эритиш мақсадида сепилади. Кутилаётган яхмалак ҳосил бўлишидан ёки қор тушишидан олдин муз ҳосил бўлишининг ёки қор музлашининг олдини олиш мақсадида йўл қопламасига тузлар сепиш олдиндан қўриладиган чоралар деб аталади.
Сад придорожный - йўл бўйидаги боғ - йўл бўйлаб кенглиги 100-200 м бўлган тасмада мевали дарахтларни ўтқазиш. Манзарали кўкаламзорлаштиришга мансуб бўлиб, автомобиль йўлини қордан ҳимоя қилишга ҳам хизмат қилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   305   306   307   308   309   310   311   312   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling