План зимных работ - қишки ишлар режаси - автомобиль ҳаракати камчиликларини тўғрилашга ва иқлим шароитига мувофиқ ҳолда, йўлни қишда сақлаш ишларини кетма-кет бажариш режаси.
Пластичность снега - қорнинг пластиклиги - қорнинг хусусияти бўлиб, ҳаракат таъсирида унинг зичланганлигини характерловчи ҳажм ва шаклининг ўзгариш қобилияти.
Плотность насаждения - кўчатларнинг зичлиги - тасмадаги дарахт қаторлари миқдорини характерловчи катталик бўлиб, кўчатларнинг зичлиги ва уларнинг навини таркиби, қорни ушлаб қолувчи ҳажми ва уларга қор тўпламларининг тақсимланиши билан боғлиқ.
Плотность снега - қорнинг зичлиги - қор оғирлигининг унинг ҳажмига иисбати.
Поземка - изғирин (ялатма) - шамолнинг олдин ёққан қор зарралари қопламаси устидан қорни туширмасдан, уни 20...30 см дан кўп бўлмаган баландликка кўтариб учириб кетиши (“Қор бўрони” бандига қаранг).
Пробег снегоочистителя - қор тозалагичнинг босиб ўтган йўли - маълум бир вақтда битта қор тозалагич машинаси томонидан қордан тозаланган йўлнинг қисми.
Просвет щита - тўсиқ тахтанинг ёриқлиги - қордан муҳофаза қилувчи тўсиқ ёриқлари майдонининг унинг умумий майдони ҳажмига нисбати.
Просвет щита нижний - тўсиқнинг пастки оралиғидаги масофа - қордан тозаловчи тўсиқни тўлдириш юзасининг пастдаги четигача бўлган масофа.
Противогололедные материалы - яхмалакка қарши материаллар - йўл қопламасининг юзаси бўйлаб тарқатиладиган, қишки сирпанишни камайтирувчи, сочилувчан ёки юкли материаллар, ёинки уларнинг аралашмаси.
Профиль снежных отложений графический - қор тўпламларнинг чизмали кесмаси - йиллик қор тўпламлари ҳақидаги ҳужжат бўлиб, у назоратдаги қор ўлчагич пунктларида қордан муҳофазаловчи қурилмаларнинг чизмаси тасвири билан биргаликда берилади.
Пункт зимнего содержания - қиш даврида йўлни сақлаш пункти - автомобиль йўлларини қишда сақлаш учун мўлжалланган иншоотлар мажмуаси. Машиналарни, асбоб-ускуна ва материалларни жойлаш учун мўлжалланган қурилмаларни ўз ичига олади ва улар яхмалакка қарши курашиш учун қўлланилади. Одатда, улардан йўлда ишлаётганларга маълумотларни бериш ва уларни огоҳлантириш учун фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |