Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Слой снега
- Снеговетровой поток
- Снеговые условия
Скользкость зимняя - қиш пайтидаги сирпанчиқлик - йўл қопламасининг туташувчанлик коэффициентини бирмунча камайтирувчи қишдаги ҳамма метеорологик ҳодисаларнинг умумлашган тушунчаси.
Слой снега - қор қатлами - қор қопламасининг бир қисми бўлиб, ёши билан ёки қорнинг баъзи бир хоссалари билан фарқланади, масалан, ички тузилиши, зичлиги ва бошқалар. Снег - қор - қаттиқ атмосфера ёғини, турли шаклдаги муз кристалларидан тузилган (қор учқуни). Йўл таснифига асосан, доналарининг йириклигига кўра қор қуйидаги турларга ажратилади: йирик донали - 2 мм дан йирик бўлган доналар кўп бўлганда; ўрта донали - доналари ўлчами 2...0,5 мм бўлганда; майда донали - доналари ўлчами 0,5 мм дан кичик бўлганда. Намлигига қараб ҳўл қор - қаттиқ моддалар орасидаги бўшлиқ сув билан тўлганда, ҳаво ҳарорати мусбат бўлганда сув қор зарралари устида қобиқ ҳосил қилади; нам қор - эрувчанлик юқори бўлган вақтларда, ҳаво ҳарорати мусбат бўлганда ёғадиган қор; қуруқ қор - сочилувчан қор, 00С дан паст бўлган ҳаво ҳароратида тушадиган, қор заррачаларининг боғлиқлигига қараб бўш, сочилувчан ҳолатдаги, зарралари енгил ажраладиган ва чўкмайдиган, янги тушган, устки қор; қор қатламининг биринчи қор тушганда ҳосил бўладиган, ҳали зарралари бўшроқ қатлам; босилиб кетган қор қопламининг ёки қор тўпламининг узоқ вақт ётган зич қатлами (агар ўтаётган транспорт воситалари таъсирида қор зарралари бир-бирлари билан қаттиқ туташиб кетса, у зичланган деб аталади). Музлаб қотиб қолган ҳўл қор совуқ тушиши билан музлаган ҳолатга келади. Снеговетровой поток - қорли шамол оқими - қор зарралари билан тўйинган, 3 м/с дан катта тезликка эга бўлган шамол оқими. Тўсиққа дуч келганда ва бу тезлик камайганда оқимдан зарралар туша бошлайди ва чуқур жойларда ётқазилади (дренажларда, ўймаларда бошқаларда). Снеговые условия - қорли шароитлар - минтақадаги қор тушишининг жадаллиги, узоқ давом этиши, қор қопламасининг ҳосил бўлиши, унинг қалинлиги, қорли чўкиндилар, шунингдек қорнинг хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling