Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet317/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   313   314   315   316   317   318   319   320   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Закрепление склонов - қияликларни маҳкамлаш - сочилмалар ҳосил бўладиган қияликларда дарахт бутоқли ўсимликлар ҳосил қилиш учун технологик чора-тадбирлар.
Маркировка дорожных покрытий - йўл қопламасига белги қўйиш - қопламага лак бўёқли ва термопластик материаллардан механизациялашган услубда белги ва ишораларни тушириш. Белги қўйишнинг қуйидаги услублари мавжуд: компрессорсиз - бўёқ резервуардан бўёқ пуфлагичга босим остида тушса ва пуфлагичнинг учлигида парчаланиб, учликнинг чиқиш тешигидан бир фазали оқим бўлиб оқиб чиққанда; гравитацион - шундан иборатки, оқувчанлик ҳолатигача қиздирилган белгиловчи материал қопламага ўз оғирлиги таъсирида тушади ва чиқиш тешигига мос келадиган шаклда ва материалнинг юқори консистенциялигига қараб шаклланади; кинетик
- шундан иборатки, бўёвчи материал бўёқ пуфлагичга 3...12 МПа босим билан келади ва кесим юзаси кичик бўлган тешикдан жилдираб оқиб келади, бунда босимнинг кескин тушиши жилдираётган оқимнинг майда доналарга бўлинишига олиб келади ва машъал пайдо бўлиши натижасида қоплама бўялади; пневматик - шундан иборатки, бўёқ пуфлагичга бўёқ, термопластик материал билан бир вақтда сиқилган ҳаво юборилади, бўёқ пуфлагич учлигида материал ҳаво оқими ёрдамида майдаланади ва тешикнинг тўйнугидан икки фазали майдаланган аралашма бўяланадиган юзага оқиб тушади.
Мешок водяной - сувли қоп - баҳорда сувнинг эриши натижасида, намланган тупроқнинг қиш даврида музлашидан ҳосил бўлган сувнинг йўл тўшамаси жисмида йиғилиши.
Наносоулавливатель - чўкиндиларни тутиб қолувчи - сел оқими ўзанида уни барқарорлаштириш учун котлован кўринишида ковланган иншоот. Автомобиль йўлларини сақлаш ишлари олиб борилаётганда қурилади.
Обеспыливание - чангсизлантириш - сув, сувли силикатли эритма ва бошқа чангга қарши моддалар сепиш йўли билан йўл қопламасидаги чангга қарши курашиш технологик жараёни бўлиб, баҳорги-ёзги йўлга қараш ишлари
вақтида бажарилади.
Оползание обвала - кўчкининг ўпирилиши - кўчкига қарши чора-тадбир бўлиб, тоғ жинси массивини мажбурий кўчириб юбориш йўли билан пастда жойлашган автомобиль йўлида тош уюмларининг
тўлиб қолиши олди олинади. Йўлни сақлаш ишлари вақтида бажарилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   313   314   315   316   317   318   319   320   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling