Защита от коррозии - коррозиядан ҳимоялаш - темир кўприклар ва уларнинг қисмларини тузатишда ва сақлашда бажариладиган технологик жараён, бунда металлнинг устини лак- бўёқ материаллари билан бўяшдан олдин улар яхшилаб занглардан, чангдан, лойдан, эски бўёқлардан, минерал мойлар ва грунтовкали сув ва шлаклардан тозаланади.
Инъектирование трещин - ёриқларни инъекциялаш - конструкциянинг яхлитлигини тиклаш мақсадида темирбетон конструкциялардаги ёриқларни полимер қоришмалар билан тўлдириш бўйича технологик жараён.
Карточка на мост - кўприк ҳужжати - техник ҳужжат бўлиб, ҳар бир кўприк учун тузилади ва унда иншоотнинг асосий техник тавсифи, ҳолати, берилган ўзгаришлари ва тузатишлар ҳақида маълумотлар келтирилади.
Карточка на трубу - қувурларга ҳужжати - техник ҳужжат бўлиб, мазмуни ва белгиланган мақсади кўприкнинг ҳужжатига ўхшаш.
Книга искусственного сооружения - сунъий иншоот китоби
- иншоотни кузатиш, кўздан кечириш, унинг ҳолати ва ҳамма ўзгаришлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган, фойдаланилаётган иншоотнинг техник ҳужжати.
Комфортность движения по мосту - кўприк бўйлаб ҳаракатланиш қулайлиги - кўприк бўйлаб ўтишда ҳайдовчиларни ёқимсиз ҳис-туйғулардан сақлашни таъминлайдиган ҳаракат параметрларининг (равонлик, вертикал тезланиш ва ш.к.) меъёрий тўплами.
Ламели - ламеллар - полимер материаллардан бўлган пластиклар, мас., конструкцияларни таъмирлаш ва кучайтириш учун қўлланиладиган кўмир пластиклар.
Ледокольные работы - муз ёриш ишлари - муз оқиши бошлангунгача бўлган ишлар: катта майдондаги дарё бўйлаб кўприкдан юқорида ва пастда арралаш, ишлов бериш, иншоотнинг периметри бўйлаб муз ва муз атрофидаги бошқа сузиб юрган воситаларнинг чиқиши учун тор йўлаклар ҳосил қилиш.
Ледоход - муз оқиши - дарёларда музнинг катта парчалари ва музли майдонларнинг ҳаракати (“Муз оқимини ва баланд кўтарилган сувларни ўтказиш”га қаранг).
Люк смотровой - кузатиш тўйнуги - кузатиш мосламаси бўлиб, устунлар оралиғидаги ферманинг ҳар бир панелида пастдан юрадиган қилиб қурилади, қопқоқнинг тўйнугидан иншоот қисм
(тугун)ларини кузатиш учун қатнов қисмидан белбоғга тушишни осонлаштириш мақсадида нарвон ўрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |