Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet324/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   320   321   322   323   324   325   326   327   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Люлька передвижная - кўчма осма беланчак - алюминий тахтасидан ясалган осма йиғма кузатиш мосламаси. Кўприкнинг кенглиги 10 м гача бўлганда устунлар оралиғини кузатиш учун қўлланилади. Бунда осма кажаванинг узунлиги кўприк кенглигидан
1...1,2 м гача катта бўлиши керак. Ишчи ҳолатида осма кажава аравачага ўрнатилган қўл чиғирга осиб қўйилади. Битта мослама бир неча кўприкка хизмат қилиши мумкин. Оддий тузилмали, йиғилмайдиган (яхлит) кажава ҳар бир кўприк учун биттадан ҳисоблаб тайёрланади.
Мостик смотровой - кузатиш кўприкчалари - осиб қўйиладиган кузатиш мосламаси бўлиб, икки ёки учта тахтадан ташкил топади. Ёғочли кўприкларнинг ҳар бир қатлами юзасидаги горизонтал тугунлар музёрарни ва ҳамма бўшлиқдаги таянчларнинг техник ҳолатини кўздан кечириш ва назорат қилиш учун мўлжалланган. Якка чўп кўприклар бир-бирлари билан ҳамда қатнов қисмининг устидан устунлар оралиғида ёғочли нарвонлар билан боғланган. Музёрарнинг тепаси билан бир сатҳда таянчдан музёрарга ўтиш жойи қўйилади. Устунлар оралиғидан унинг усти билан боришда сатҳда ва фермалар орасидаги ўтиш жойида ҳам ёлғиз оёқ тахта кўприк ўрнатилади.
Осмотр периодический - даврий кўрик - сунъий иншоотларни сақлаш учун жараён. Кўприкда тошқин сувларидан сўнг ёки катта ҳажмдаги тузатиш ишлари бажарилгандан кейин натижаларни сунъий (кўприк) иншоотлар китобига қайд қилиш билан бажарилади. Текширувни йўл бўлимининг бошлиғи ёки бош муҳандис кўприк (йўл) устаси билан биргаликда олиб боради.
Осмотр специальный - махсус кўрик - кўприкни фойдаланишга топширишда, агар бузилиш рўй берса ёки иккиланилган ҳолларда, шунингдек тузилмаларни кучайтириш ёки мукаммал тузатишдан сўнг бажариладиган жараёнлар мажмуи. Иншоотнинг ҳолатини умумий текшириш мукаммал кўприклар учун ҳар 10 йилда, ёғоч кўприклар учун 5 йилда 1 марта ўтказилади.Бу ишларни кўприкларни синовчи станциялар ёки назоратчилар бажарадилар, улар йўл бошқармаси (автойўл) томонидан белгиланади.
Осмотр текущий - жорий кўрик - сунъий иншоотларни сақлаш учун бажариладиган жараёнлар мажмуаси бўлиб, кўприк (йўл) усталари томонидан белгиланган муддатларда ўтказилади (ёғоч
кўприклар, сузувчи таянчдаги кўприклар, паром билан ўтадиганларда 3 ойда 1 марта, темирдан қилинган устунли оралиқдаги ва таянчли кўприкларда, темирбетонли, тошли ва қувурли кўприкларда ярим йилда бир марта). Бу турдаги кўприк, албатта, муз оқишидан ва тошқиндан олдин ва улардан сўнг текширувдан ўтказилиши шарт, шунингдек қаттиқ жаладан сўнг ҳам, аниқланган ҳамма нуқсонлар сунъий иншоотлар китобига белгиланади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   320   321   322   323   324   325   326   327   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling