Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet327/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   323   324   325   326   327   328   329   330   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Ремонт мостового полотна - кўприк кўтармаси таъмирлаш - кўприк суянчиқлари, тўсиқли қурилмаларини таъмирлаш, қатнов қисми ва йўлкалар қатнов қисми қопламасини тузатиш бўйича кўприкка келишдаги чўкувчанликни йўқотиш, сувни четлатувчи қурилмаларни тузатиш. Бу ишларнинг ҳаммаси жорий таъмирлаш бажарилади.
Ремонт ограждающих устройств - тўсадиган қурилмаларни таъмирлаш - тўсиқларнинг ишдан чиққан ёки ёриқлар ҳосил бўлган қисмини алмаштириш ёки қайта тиклаш технологик жараёни, эгилганини тўғрилаш ва синган металл элементларини пайвандлаш, суянчиқ устунларини, ғовакларни, синиқларни бекитиш, суянчиқларни, ғов қурилмаларини ва ҳошияларнинг бошқа нуқсонларини йўқотиш (ён тошларни).
Ремонтопригодность - таъмирлашга яроқлилик - кўприкнинг фойдаланилиш шароитларини унчалик бузмаган ҳолда конструкциянинг уни таъмирлаш, кучайтириш, алмаштириш мумкинлигини ўз ичига оладиган хусусияти.
Ремонт подходов - бориш йўлларини таъмирлаш - кўприкка боришдаги ва кўприк билан қўшилишдаги ҳамма деформацияланган қисмнинг кўтармалари чўкувчанлигини йўқотиш бўйича технологик жараёнлар мажмуи бўлиб, қопламани очиш, сув қочирувчи бир хил тупроқ тўкиш, уни яхшилаб зичлаб текислаш, силжиган ёки бузилган ўтиш тахталарини алмаштириш ва тўғрилашдан иборат.
Смотровые приспособления - кўриш(кузатиш) мосламалари
- конструкцияларни текшириш учун уларга кириш имкониятини таъминлайдиган қурилмалар (кўприкча, беланчак, ҳаракатланувчи аравача ва б.).
Содержание водопропускных труб - сув ўтказувчи қувурларни сақлаш - қувурларни кўздан кечириш ва уларга қараш билан боғлиқ технологик жараёнлар мажмуи. У қуйидагиларни ўз ичига олади: қувурларни ва ўзанни чиқиндилардан, лойдан (ёзда), қор ва муздан (қишда ва баҳорда) тозалаш, қувурлардан меъёрида сув оқишини таъминлаш, қувурларга киришдаги ва чиқишдаги ўзаннинг ҳолатини, қувурнинг бошида ва қисмларида ёриқлар борлигини, чўкувчанлигини, бирикиш жойини ва нам ўтказмаслигини, кўтарманинг зичланганлигини, кўринган нуқсонларнинг ўз вақтида бартараф этилганлигини текшириш.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   323   324   325   326   327   328   329   330   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling