Тележка смотровая - кузатиш аравачаси - кўприк устунлари оралиғи бўйлаб суриладиган, кўприкнинг ҳолатини ва таркибини кузатиш учун хизмат қиладиган ҳаракатланувчи платформа ёки бошқа восита.
Тяжи инвентарные - иивентарга оид узатма - камчилиги бор асосий узатмани вақтинча алмаштириш учун турли хил узунликдаги қўшимча эҳтиёт узатма.
Усиление конструкции - конструкцияни кучайтириш - унинг ишига қўшимча элементларни киритиш йўли билан конструкциянинг тутиб туриш хусусиятларини ошириш.
Усиление ледяной переправы - музли кечувни мустаҳкамлаш
- музни мустаҳкамлаш технологик жараёни бўлиб, уни устидан музлатиш йўли билан, махсус оғир юкларни ўтказиш учун вақтинчалик чора-тадбир ёки музнинг юк кўтариш қобилиятини оширувчи ёғоч тўшамаларни қуриш йўли билан бажарилади.
Усиление опоры - таянчларни мустаҳкамлаш - таянчларда икки томони очиқ таянчларни алоҳида қисмларга ажратиб юборадиган ёриқлар пайдо бўлганда ёриқларнинг ривожланиши олдини олиш, таянчларни қуришда мустаҳкамликни ошириш учун олиб бориладиган ишлар. Темир синчлар ёки темир анкерлар ўрнатилган темирбетон белбоғлар таянч устуни орасидаги туташувчанликни таъминлаш учун қўлланилади.
Автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш учун механизация воситалари
Автогрейдер - 5.3.бандга қаранг.
Авторемонт асфальтетонных покрытий - асфальтбетон қопламаларни тузатиш механизми (ускунаси) - эски асфальтбетонни юмшатиш учун инфрақизил нурлатувчини қўллаш (иссиқ усул) билан ёки эски асфальтбетонни кесиб ташлаш (совуқ усул) билан асфальтбетон қопламаларни таъмирлаш учун мўлжалланган машина. Асбоб-ускуналар тўпламига қуйидагилар киради: бункер, термос, минерал кукунлари учун катта идиш, битум ва битум эмульсияси, қўлда тарқатувчи аравача, электртебратгич ва бошқалар. Асбоб- ускуналар автомобиль шассисига монтаж қилинган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |