Машина уборочная универсальная - тозаловчи универсал машина - таянчли шассидаги машина бўлиб, бир неча ишчи қисмдан: тиркамали ёки осма турдаги (йўл қопламаларини ёзда ва қишда сақлаш жараёнларини бажариш учун мўлжалланган), ағдаргичли, қор тозалаш чўткаси, фрезер-роторли ускунаси, сув сепувчи-ювувчи тиркама, сингдирувчи-бўшатувчи, плугли хаскашли ва бошқалардан ташкил топган.
Машины маркировочная - белги қўювчи машиналар - йўлнинг қатнов қисмига (кўчалар, аэродромлар) механизмлар билан йўл белгилари чизиқларини қўйиш ва қайта тиклаш учун мўлжаланган машиналар бўлиб, қуруқ иқлимда йўлни ва йўлдаги бошқа иншоотларни лак бўёқли ва термопласт материаллар билан бўяш учун ишлатилади. Асбоб-ускуналар (ишчи қисм, компрессор, раствор, бўёқлар учун катта идиш, эритувчи бак, ўлчовчи-назоратчи асбоб ва бошқалар) автомобилга ёки ўзи юрар шассига монтаж қилинади.
Оборудование автогрейдера навесное - осма автогрейдер жиҳози - автогрейдернинг қўшимча ускунаси бўлиб, (чўкичловчи, кенгайтирувчи, ағдаргични узайтирувчи, йўл чеккасидаги ариқларни тозаловчи ва қайта тикловчи ҳамда бошқалар), автомобиль йўлларини таъмирлашда ундан фойдаланиш соҳасини кенгайтиришга мўлжалланган.
Оборудование для восстановления канав - ариқларни тозалаш жиҳози - автогрейдерга ёки бошқа таянчли машиналарга осма жиҳоз, плугли ёки фрейзер туридаги ишчи қисми билан.
Оборудование для выдергивания кольев - қозиқларни суғуриб олиш учун жиҳоз - “30-кН” синфидаги трактордаги осма жиҳоз бўлиб, ишчи қисми тракторнинг турли тизимлари ва ишловчи сувли цилиндрдан иборат. Қордан ҳимояловчи тўсиқларни маҳкамлашда қозиқларни ўрнатиш ва суғуриб олиш учун мўлжалланган.
Оборудование для заделки трещин (швов) - ёриқларни (чокларни) беркитиш жиҳози - тузатиш агрегати бўлиб, юқори қувватли ток агрегатидан ўзи юрар шассига монтаж қилинган ишчи қисм - пичоқ, чўтка ва электрфрейзердан ташкил топган.
Оборудование для нарезки прорезей - ёриқларни кесиш жиҳози - 30 кН синфидаги ғилдиракли ёки гусеницали трактордаги осма жиҳоз, эриган ёки музлаган тупроқлардаги йўл ёқасида, йўл тасмасида юз берадиган музлаганда кўтарилиш ҳодисасига қарши ёриқларни кесиш учун мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |