Автомобиль йўллари


Движение дорожное лево (право) поворотное


Download 0.7 Mb.
bet340/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   336   337   338   339   340   341   342   343   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Движение дорожное лево (право) поворотное - йўл ҳаракатининг чапга (ёки ўнгга) бурилиши - чапга (ёки ўнгга) буриладиган транспорт оқимининг қисми.
Движение дорожное местное - маҳаллий йўл ҳаракати - бирор бир вилоят, туман, шаҳар ёки аҳоли пунктлари ҳудудидагина ҳаракатланадиган транспорт воситаларининг ҳаракати.
Движение дорожное одностороннее - бир томонламали йўл ҳаракати - транспорт воситаларининг қатнов қисми эни бўйича фақат бир йўналишда ҳаракатланиши. Агар қатнов қисмида қарама - қарши ҳаракат учун йўлак ажратилган бўлса (кўпинча йўналишли жамоат транспорти учун), бу ҳаракат
тўлиқ бўлмаган бир томонламали йўл ҳаракати дейилади.
Движение дорожное правостороннее - ўнг тарафлама йўл ҳаракати - транспорт воситалари қатнов қисмининг ўнг тарафидан ҳаракатланадиган ва қарама-қарши келаётган транспорт воситаларига чап томонлари билан қаратилган тартибдаги йўл ҳаракати.
Движение дорожное смешанное - аралаш йўл ҳаракати - ҳар хил турдаги транспорт воситаларига айнан бир тасмалардан баравар фойдаланишга рухсат этилиши.
Движение дорожное транзитное - транзит йўл ҳаракати - транспорт воситалари ҳаракатининг бошланғич ва сўнгги пунктлари вилоят, шаҳар, туман ва аҳоли пунктидан ташқари ҳудуддаги йўл ҳаракати. Тўхтовсиз ва узлукли транзит ҳаракатлари бўйича фарқланади.
Деселерометр - деселерометр - транспорт воситасининг секинлашишини ўлчовчи асбоб бўлиб, тормоз қурилмаларининг самарадорлигини назорат қилишда фойдаланилади.
Дисбаланс колеса - ғилдиракнинг номувозанатлиги - ғилдиракнинг айланиш ўқига нисбатан номувозанатлиги. Бу ҳолат йўл қўйиш мумкин бўлган ҳолатдан ошиб кетса, транспорт воситаси бошқарувининг қийинлашиши, транспорт воситалари шиналарининг едирилиши ошиб кетишига олиб келади.
Дистанция - оралиқ - битта ҳаракат йўлагидан кетма-кет ҳаракатланаётган транспорт воситалари орасидаги масофа.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   336   337   338   339   340   341   342   343   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling