Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet348/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   344   345   346   347   348   349   350   351   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Объезд - айланиб ўтиш - транспорт воситасининг эгаллаб турган қаторидан чиқиб, тўсиқ ёки тўхтаб турган транспорт воситасини айланиб ўтиши.
Объезд на маршруте - йўналишдаги айланиб ўтиш - вақтинчалик қатнов тўхтатилган йўл бўлагини айланиб ўтиш.
Огни контурные - контур чироқлари - белгиланган габарит энидан ошиб кетадиган транспорт воситаларига ўрнатиладиган ёруғлик сигналлари.
Огни опознавательные - таниқлик чироқлари - транспорт воситасининг хусусиятларини билдирувчи ёруғлик сигналлари. Масалан, юк автомобили кабинаси тепасидаги олов рангли учта чироқлар - унинг автопоездлигини билдиради.
Огни стояночные - тўхташ чироқлари - транспорт воситасининг ён томонидаги ёруғлик берувчи сигналлари бўлиб, олди тарафга оқ ранг, орқа тарафга қизил ранг тарқатади.
Огонь преимущественного проезда - имтиёзли ҳаракат чироқлари - транспорт воситасининг томига ўрнатиладиган ёниб ўчувчи чироқ бўлиб,у имтиёзли ҳаракатланиш ҳуқуқига эга.
Ограждение дорожное - йўл тўсиғи - йўл пойининг кўтармаси, кўприклар, йўл ўтказгичлар, эстакадалардан транспорт воситаларининг чиқиб кетмаслиги, қарама-қарши келаётган транспорт воситаси билан тўқнашмаслиги, пиёдалар ҳаракатини ташкил қилиш, пиёдалар ва ҳайвонларнинг қатнов қисмига чиқиб кетиш ҳоллари олдини олиш учун мўлжалланган қурилма. Улар пўлат, бетон, цементбетон ёки комбинацияланган синтетик материаллардан тайёрланиши мумкин. Тўсиқлар қуйидаги турларга бўлинади: тўхтатиб қолувчи - транспорт воситасини хавфли тўсиқ олдидан тўсиққа бурчак остида ёки тўғри бурчакка яқин ҳолатда тўхтатиб қолувчи қурилма; пиёдалар тўсиғи - пиёдалар оқими ҳаракатини тартибга солиш учун; кўзни қамаштиришга қарши - махсус пластинкали (экран) кўринишидаги, қарама-қарши ҳаракатланаётган автомобиль ҳайдовчиларининг кўзи қамашмаслиги учун ҳамда автомагистралда ушлаб қолувчи тўсиқлар билан ажратувчи тасмаларда фойдаланиладиган тўсиқлар; шовқинга қарши тўсиқлар - йўл ҳаракати туфайли ҳосил бўладиган шовқинни камайтирувчи тупроқли кўтармалар ёки махсус тўсиқлар (экранлар) тўсиққа ўткир бурчак остида ҳаракатланаётган транспорт воситаларини икки тарафлама ушлаб қолувчи тўсиқлар; транспорт воситаларини бир тарафлама ушлаб қолувчи тўсиқлар. Тузилишига кўра тўсиқлар икки хил бўлади: а) ғовсимон туридаги - асосий
қисмлари тўсин ва тўсинни ушлаб турувчи тиргакдан иборат; б) девор турдаги - юза тарафи махсус қирқимга эга бўлган темир-бетон ёки узлуксиз тош девор кўринишида.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   344   345   346   347   348   349   350   351   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling