Коэффициент безопасности - хавфсизлик коэффициенти – бирор-бир йўл бўлагидаги рухсат этилган ҳаракат тезлигининг шу йўл бўлагига кириб боришдаги мумкин бўлган максимал тезликка нисбати.
Коэффициент загрузки дороги (участка) движением -
йўлнинг (йўл бўлагининг) ҳаракат билан юкланганлик коэффициенти -
1.1. бандга қаранг.
Коэффициент отражения - акс этиш коэффициенти - турли йўналишлар бўйлаб ёруғлик оқимини бир текис тарқатувчи объектнинг ёруғлик-техник тавсифномаси ва унинг кўриниш шароитларини баҳолаш учун фойдаланиладиган қайтган ёруғлик оқимининг юзага тушаётган ёруғлик оқимига нисбати.
Коэффициент яркости - ёрқинлик коэффициенти - йўл қопламаларининг ёруғлик-техник тавсифини, йўл белгиларини ва бошқа кузатиш объектларини баҳолашда фойдаланиладиган ёритилган юза ёрқинлигининг идеал ёритувчи ёрқинлигига (борий оксиди ёки магний оксидининг оқ қатлами билан қопланган юзага) нисбати.
Место стоянки - тўхташ жойи - чегараси ўтиш қисмининг жойланиши ёки белгилари билан аниқланадиган транспорт воситаларининг вақтинчалик тўхташи жойи.
Наезд на велосипедиста - велосипедчини уриб кетиш - транспорт воситаси велосипедчини уриб кетадиган ёки унинг ўзи ҳаракатланаётган транспорт воситасига келиб уриладиган йўл- транспорт ҳодисаси.
Наезд на гужевой транспорт - арава транспортига урилиш - ҳайвонларни кузатиб ёки юклаб бораётган транспорт воситасини уриб кетадиган ёки шу жониворларнинг ўзи транспорт воситасига келиб уриладиган йўл-транспорт ҳодисаси.
Наезд на пешехода - пиёдани уриб кетиш - транспорт воситасининг одамни уриб кетадиган ёки одамнинг ўзи ҳаракатланаётган транспорт воситасига келиб уриладиган йўл- транспорт ҳодисаси. ЙТҲ нинг бу турига, шунингдек, пиёдаларнинг
транспорт воситалари ортиб кетаётган транспорт воситасидаги юк ёки предметлар (тахта, хода, трос, арқон)дан шикастланиши ҳам киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |