Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet345/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   341   342   343   344   345   346   347   348   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Кнопка разметочная - белгили тугмача - одатда, ёруғлик тарқатувчи элементдан таркиб топган, йўл юзасининг устида турадиган тугмача.
Колонка рулевая травмобезопасная - шикастланишдан сақловчи бошқарув колонкаси - ҳайдовчининг кўкрак қафасини жиддий жароҳатлардан сақловчи рулдаги колонка бўлиб, ўзининг ўқи бўйича (телескопик) қисқариши натижасида зарба энергиясини ютади.
Контраст - контраст - объект ва фон равшанликлари фарқининг объект равшанлигига нисбати. Бошланғич контраст - кўз билан илғай олинадиган энг кам контраст.
Контролер - назоратчи - светофор ишини бошқарувчи автоматик қурилма.
Компонента сопротивления скольжения адгезионная - сирғаниш қаршилигининг адгезион компоненти - умумий сирғанишга қаршиликнинг бир қисми бўлиб, шина протекторининг резинаси ва йўл қопламаси материалининг ўзаро тишлашиш жараёнида ҳосил бўладиган фрикцион алоқалардаги бузилишларга қаршилик кўринишида ифодаланади.
Комфорт акустический - акустик комфорт - бирор ҳудуд учун ўрнатилган шовқин меъёрларидан ошмайдиган шовқин даражаси.
Коэффициент аварийности итоговый - якуний ҳалокатлик (авариялик) коэффициенти - айрим ҳалокатлик (авариялик) коэффициентларининг кўпайтмаси бўлиб, бирор бир йўл бўлагидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг эталон йўл бўлагига нисбатан нисбий эҳтимоллигини кўрсатади.
Коэффициент аварийности сезонный - мавсумий ҳалокатлик (авариялик) коэффициенти - айрим ҳалокатлик (авариялик) коэффициентларига (ёзда қийматлари 1,0 га тенг бўлган) тузатма коэффициент бўлиб, у ёздагига қараганда йилнинг ноқулай фаслларида ҳаракат жадаллигининг ўзгариши, йўл ҳолатининг ёмонлашуви ва йўл параметрларининг камайишини ҳисобга олади.
Коэффициент аварийности частный - айрим авариялик коэффициенти - режада бўйлама ва кўндаланг кесим элементлари ёки йўл ёқасидаги шароит ва қоплама, йўл ёқаси юзасининг сифатига асосан ҳаракат шароити ёмонлашишининг эталон йўл бўлаги (2 та ҳаракат тасмаси бўлган, қатнов қисмининг эни 7,5 м ва қопламаси ғадир-будир ҳамда йўл ёқаси мустаҳкамланган, тўғри, горизонтал йўл бўлаги)га солиштиргандаги нисбий сон кўрсатгичи.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   341   342   343   344   345   346   347   348   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling