Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet353/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   349   350   351   352   353   354   355   356   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Полоса реверсивная - реверсив тасма - ҳаракат йўналишини ўзгартиришга имкон берадиган тасма - қатнов қисмининг алоҳида тасмаси бўлиб, бу тасмада ҳаракат йўналишини қарама-қарши тарафга ўзгартириш мумкин. Бу тасмалардаги ҳаракат махсус светофорлар орқали бошқарилади.
Полоса торможения - секинлашиш тасмаси - 1.3. бандга қаранг.
Полосы трясущие - силкитадиган тасмалар - қатнов қисми юзасидаги кўндаланг тасмалар бўлиб, улар йирик, ғадир-будир, юзага ишлов бериш орқали бажарилади. Бу тасмалардан ҳаракатланганда, транспорт воситасида тебраниш ва шовқин ҳосил бўлади. Бу эса ҳайдовчиларнинг диққат-эътиборини кучайтиришга сабаб бўлади.
Порог звукового давления - бошланғич товуш таъсири - инсон қулоғи товуш сифатида қабул қиладиган энг кичик катталикдаги товуш таъсири. Халқаро келишувга мувофиқ бошланғич товуш таъсири 2  10-5Н/м2 га тенг деб белгиланган.
Посадки барьерные - тўсиқ кўчатлари - йўлни эски йўналишда давом эттириш мумкин эмаслигини билдириш мақсадида дарахтлар ва бутасимон кўчатларни экиш.
Посадки направляющие - йўналтирувчи кўчатлар - йўлдаги бурилишлар ва йўлнинг қиялиги ҳақида тасаввур берувчи дарахт ва буталарни йўл бўйлаб ўтқазиш.
Потеря от дорожно-транспортных происшествий - йўл транспорт ҳодисаларидан кўриладиган зарарлар - транспорт воситалари, юкларнинг ишдан чиқиши ва инсонлар жароҳат олиши натижасида халқ хўжалигига етказиладиган зарарлар (бевосита) ҳамда жабрланувчиларнинг моддий ва маданий ишлаб чиқариш доирасидан қисман ёки бутунлай ажралиши туфайли кўриладиган зарарлар.
Правила дорожного движения - йўл ҳаракати қоидалари - республика ҳудудидаги йўллар ҳамда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши мумкин бўлган барча жойларда йўл ҳаракати тартибини белгилаб берувчи ягона ҳужжат.
«Предел терпеливого ожидания» - сабр билан кутиш чегараси - 30 сония атрофидаги вақт бўлиб, бу вақт ўтгандан сўнг светофорнинг чироғига қарамасдан йўлни кесиб ўтишга ҳаракат қилувчи инсонларнинг сони кўпайиб кетади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   349   350   351   352   353   354   355   356   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling