Автомобиль йўллари


Стоянка автомобильная (автостоянка)


Download 0.7 Mb.
bet361/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   357   358   359   360   361   362   363   364   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Стоянка автомобильная (автостоянка) - автомобиль турар жойи - аҳоли пунктларидан ташқарида автомобилларнинг тўхташи ва қисқа муддатли туриб қолиши учун жиҳозланган майдонча ёки ўтиш қисмининг кенгайтирилиши ёки аҳоли пунктидаги махсус жиҳозланган майдонча.
Стратегия управления дорожным движением - йўл ҳаракатини бошқариш стратегияси - мавжуд ресурслардаги транспорт воситаларидан фойдаланиб, катта тезликдаги хавфсиз йўл ҳаракатини таъминлаш мақсадида муҳандислик- ташкилий ва бошқарув ечимларини танлаш таклифи.
Съезд левоповоротный - чапга бурилиш йўли - 1.3. бандга қаранг.
Съезд правоповоротный - ўнгга бурилиш йўли - 1.3. бандга қаранг.
Съезд противоаварийный - аварияга қарши йўл - 1.3. бандга қаранг.
Такт светофорной сигнализации основной - светофор сигналининг асосий такти - транспорт ёки пиёдалар оқимининг ҳаракатланиши рухсат этиладиган такт.
Такт светофорной сигнализации - светофор сигналининг такти - вақт оралиғи бўлиб, бу пайтда ёқилган светофор чироқлари ўзгармайди.
Тахограф - тахограф - аниқ вақт давомида (смена, сутка) транспорт воситасининг ҳаракат тезлигини қайд қилувчи асбоб.
Тахометр - тахометр - айланиш частотасини ўлчовчи асбоб (масалан, чиқарилаётган газ таркибидаги углерод оксидининг энг кам қийматини бошқаришда, ишламасдан ҳаракатлантириш тартибида ички ёнув двигателининг тирсакли вали айланиши).
Толчкомер - силкиниш ўлчагичи - автомобиль орқа кўпригининг унинг кузовига нисбатан вертикал силжишини қайд қилувчи асбоб, қопламанинг равонлигини баҳолаш учун фойдаланилади.
Торможение - тормозлаш - транспорт воситасининг тезлигини мажбурий камайтириши ёки уни тўхтатиш жараёни. Тормозлашнинг қуйидаги турлари мавжуд: а) тўлиқ - транспорт воситасини тўлиқ тўхтатиш; б) ишчи - транспорт воситасининг тезлигини бошқариш мақсадида тормозлаш; в) хизмат тормозлаш - бунда секинлашув миқдори 3 м/с2 дан ошмайди; г) тўхташ - транспорт воситасини силжимайдиган ҳолатда ушлаб туриш учун
тормозлаш; д) фавқулодда ҳолатларда - транспорт воситасининг тезлигини иложи борича тезроқ камайтириш мақсадида тормозлаш.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   357   358   359   360   361   362   363   364   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling