Уровень удобства движения - ҳаракатнинг қулайлик даражаси - транспорт оқимининг сифатини кўрсатувчи ҳолат бўлиб, бунда ҳайдовчиларнинг иш шароитлари ҳамда аниқ авариялилик даражаси белгиланади.
Условия дорожного движения - йўл ҳаракатининг шароити - транспорт воситаси ҳаракатланаётган йўлдаги реал шароит (йўл шароити, транспорт оқими, атроф-муҳитнинг ҳолати).
Условия дорожные - йўл шароитлари - йўл ҳаракатининг шароитига бевосита таъсир кўрсатадиган йўлнинг геометрик параметрлари, транспорт-фойдаланиш сифатлари, йўл қопламаси, жиҳозлаш қисмларининг йиғиндиси.
Устойчивость транспортного средства - транспорт воситасининг барқарорлиги - транспорт воситасининг берилган йўналишини сақлаб, ағдарилмасдан (кўндалангига ва бўйлама) ва ёнлама силжимасдан ҳаракатланиш хусусияти.
Устройства направляющие - йўналтирувчи қурилмалар - йўлнинг жиҳозлаш қисмлари (йўналтирувчи устунлар, ички томони ёритилган тумбалар, таёқлар, йўл чизиқлари) бўлиб, ёмон об-ҳаво шароитларида ва, айниқса, сутканинг қоронғи вақтида ҳайдовчиларнинг атроф-муҳитни яхши англаб олишлари учун мўлжалланган.
Устройство противоблокировочное - блокировкага қарши қурилма - автомобилнинг хизмат юзасидан, фавқулодда ёки сирғанчиқ қопламаларда тормозланганда, унинг битта ёки барча ғилдиракларининг умуман тўхтаб қолиши олдини олувчи автоматик қурилма.
Устройство противоугонное - олиб қочишга қарши қурилма - транспорт воситаси двигателининг бегона шахс томонидан юритилиши олдини оладиган ёки транспорт воситасининг бир ва бир неча бошқарув органлари ишлашини тўхтатиб турадиган қурилма.
Утомление - толиқиш - диққат-эътиборнинг камайиши, ҳаракатни бошқаришнинг тарқоқлиги, уйқучанлик каби организмнинг физиологик ҳолати.
Участник дорожного движения - йўл ҳаракати иштирокчиси
- йўл ҳаракати жараёнида транспорт воситаси ҳайдовчиси, йўловчиси ёки пиёда тариқасида бевосита иштирок этаётган шахс.
Do'stlaringiz bilan baham: |