Автомобиль йўллари
Эквивалентный уровень звука транспортного шума -
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- XIX. АЭРОДРОМЫ И АЭРОПОРТЫ
Эквивалентный уровень звука транспортного шума - товушнинг транспорт шовқинига эквивалент даражаси - одамга вақт бўйича доимий бўлмаган транспорт шовқинидек таъсир кўрсатадиган доимий шовқин. Турар-жойлар, жамоат бинолари ва иморатлари, уларга туташ ҳудудлар учун йўл қўйиладиган шовқин миқдори санитария меъёри билан белгиланади.
Экран противоослепляющий - кўз қамашишига қарши тўсиқ - ҳайдовчиларнинг рўпарадаги автомобиль фаралари ёруғидан кўзи қамашиши олдини оладиган ва тутиб қолувчи тўсиқлар билан биргаликда қўлланиладиган тўр, пластин, тўсиқ тахта ёки бошқа вертикал элементлардан иборат бўлган, ёруғлик оқимининг қалинлигини чеклайдиган қурилма. Яркость - ёрқинлик - берилган йўналишдаги юза участкасига сочилган ёруғлик кучининг мазкур йўналишга перпендикуляр текисликдаги юзанинг ёритилган участкаси проекциясига нисбати, метр квадратга кандел (кд/м2)да ўлчанади. Яркость дорожного покрытия средняя - йўл қопламасининг ўртача ёрқинлиги - йўлнинг ўтиш қисми ўқида жойлашган кузатувчининг кўзи йўналишидаги қуруқ йўл қопламасида ёрқинликнинг майдон бўйлаб ўртача тарқалиши, метр квадратга кандел (кд/м2)да ўлчанади. XIX. АЭРОДРОМЫ И АЭРОПОРТЫУмумий тушунчалар.Аэродром - аэродром - ҳаво кемаларининг учиши, қўниши, юриб бориши, сақлаш ва уларга хизмат кўрсатишни таъминлаш учун мўлжалланган иншоотлар ва қурилмалар мажмуасига эга бўлган, махсус тайёрланган ер участкаси. Стандарт шароитда сунъий қопламали асосий учиш-қўниш тасмаларининг (АУҚТ) узунлигига ва меъёрий оғирликлар даражасига боғлиқ ҳолда аэродромлар гуруҳларга бўлинади. Аэродромлар фойдаланиш хусусиятига кўра қуйидагиларга бўлинади: базавий (таянч) - ҳаво кемалари доимий жойлашган аэродром; доимий фойдаланиш учун жиҳозланган ва ўрнатилган тартибда қайд қилинганлиги ҳақидаги гувоҳномага эга бўлган аэродром; вақтинчалик - чегараланган муддат фойдаланиш учун тайёрланган аэродром; кеча-кундуз сурункасига ишлайдиган - куннинг исталган вақтида ҳаво кемаларининг хавфсиз ва мунтазам ишлатилишини таъминлайдиган, махсус воситалар билан жиҳозланган аэродром; асосий - ҳаво кемаларининг қўниши жадвалда кўзда тутилган (учиш режасида) аэродром; бошланғич (охирги) -ҳаво кемалари берилган йўналиш бўйича ўз учишини бошлайдиган ёки тугаллайдиган ва тўлиқ юкланиш ва юк туширишни амалга оширадиган, шунингдек техник хизмат олувчи аэродром; оралиқ - учиш топшириғи ёки жадвалда кўзда тутилиб, ҳаво кемасининг қўниши ва қисқа муддатга тўхтаб туриши учун белгиланадиган аэродром; трассали - йўловчи, юк ва почта ташувчи транспорт ҳаво кемаларининг эксплуатацияси кўзда тутиладиган аэродром; тоғдаги - ер юзасининг тузилиши паст-баланд ва ўқ марказидан 25 км гача радиусда, 500 м дан ортиқ нисбий баландликда жойлашган, шунингдек денгиз сатҳидан 2000 м ва ундан ортиқ баландликда жойлашган аэродром. Аэродромлар вазифаси бўйича қуйидагиларга бўлинади: авиацияни халқ хўжалигида қўллаш - авиацион кимёвий ишларни, самолётдан туриб уруғ сепиш, самолётдан ерни суратга олиш, ўрмонларни ҳимоялаш, тез тиббий ёрдам кўрсатиш, патруль хизмати ва бошқа (доимий ва вақтинчалик) ишларни бажариш учун кўзда тутиладиган аэродром; мураккаб - транспорт авиацияси ишлари ва халқ хўжалигида қўллаш учун биргаликда фойдаланишга мўлжалланган аэродром; ўқув юртига тегишли (фойдаланиш хусусиятига кўра улар марказий, таянч ва дала аэродромларига бўлинади) аэродром; спорт клуб - спорт ва учиш - ўқув ишлари, шунингдек аэроклубларнинг оммавий тадбирлари учун мўлжалланган аэродром; биргаликда фойдаланиладиган - фуқаро авиацияси вазирлиги ва бошқа муассасага тегишли аэродром, бунда учиш тасмалари, магистрал юргазиб бориш йўлакчалари, қўниш воситалари, алоқа, ҳаво ҳаракатини ва бошқа объектларни бошқаришда биргаликда фойдаланилади, хизмат худуди алоҳида бўлади; заводники - ҳаво кемаларини ишлаб чиқарадиган заводлар ёки авиация-тузатиш корхоналарининг тажрибавий ёки назорат учишлари учун кўзда тутилган аэродром. Аэродромлар учиш-қўниш тасмаларининг сони бўйича бир тасмали, икки тасмали ва кўп тасмали бўлиши мумкин. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling