Удерживающая способность ограждения - тўсиқларнинг тутиб қолиш хусусияти - автомобилнинг ағдарилиши ва унинг ўтиш
қисмидан четга катта бурчак остида чиқиб кетиши олдини оладиган, ҳайдовчилар ва йўловчиларга нисбатан йўл қўйилган ортиқ даражадаги инерцион оғирлик таъсири билан биргаликда унга келиб урилган автомобиль энергиясини тўсиқнинг тарқатиб юбориш хусусиятини характерлайдиган кўрсаткич. Алоҳида йўл шароитларида ҳар хил турдаги йўл тўсиқларининг тутиб қолиш хусусияти тўсиқнинг йўл қўйилган динамик эгилишини ва тўсиқ ҳамда автомобилнинг ўзаро таъсири минтақасининг максимал ишчи кенглигини ҳисобга олиш билан аниқланади. Тўсиқларнинг тутиб қолиш қобилиятининг ўнта даражаси белгиланган.
Удостоверение водителя - ҳайдовчи гувоҳномаси - транспорт воситасининг маълум бир турини бошқариш хуқуқини берувчи ҳужжат.
Управление дорожным движением диспетчерское - йўл ҳаракатини бошқариш диспетчерлиги - йўл ҳаракатини бошқарувчи сменалар, иш бошқарувчи ускуналар ишига диспетчер орқали тезкор ўзгартиришлар киритиш.
Управление дорожным движением - йўл ҳаракатини бошқариш - йўл ҳаракатланиш тартибининг энг қулай ва маъқул шаклларини яратиш бўйича тадбирлар мажмуи.
Управляемость транспортного средства - транспорт воситасининг бошқарувчанлиги - ҳайдовчининг кучини энг кам сарфлаган ҳолда транспорт воситасининг ҳаракат йўналишини ўзгартириши ёки ўз йўналишида давом этиши.
Уровень загрузки дороги движением - йўлнинг ҳаракат билан юкланганлик даражаси - 1.1. банддаги “Йўлнинг юкланганлик коэффициенти”га қаранг.
Уровень шума - шовқин даражаси - шовқин босимининг даражаси бўлиб, ўлчанаётган шовқин босиминииг иккиланган ўнли логарифмли шовқин босимининг ноль даражадаги нисбати орқали топилади.
Уровень шума эквивалентный - эквивалент шовқин даражаси - доимий, кенг тасмадаги шовқин даражаси бўлиб, доимий бўлмаган шовқин каби таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |