Плоскости ограничения - чегаралаш текисликлари - аэродром ва аэродром олди ҳудуди тепасидаги рухсат этилган
баландликларни бўйсундирадиган шартли горизонтал, вертикал ва қия текисликлар.
Площадка специального назначения - махсус белгиланган майдончалар - ҳаво кемаларига махсус хизмат кўрсатиш кўзда тутилган майдончалар (ҳаво кемаларини ювиш, махсус машиналарнинг туриши, компосларнинг оғишини бартараф қилиш) ва бошқалар.
Покрытие аэродромное - аэродром қопламаси - бир нечта тузилмавий қатламлардан иборат бўлган сунъий қоплама (қопламанинг ўзи, бир ёки бир нечта қатламли сунъий асос, табиий тупроқли асос) қопламанинг тузилмавий қатламлари қалинлиги ҳисоб орқали белгиланади.
Покров дерновый - чимли қоплама - бутун йил давомида ҳаво кемаларининг фойдаланишини таъминловчи аэродромнинг тупроқли учиш-қўниш тасмаларида, юргизиб бориш йўлакчаларида, тўхтаб туриш жойларида, чиқиш олди майдончалари ва бошқа майдончалардаги чимли сунъий қоплама.
Поле лётное - учиш майдони - бир ёки бир нечта учиш тасмаси, юргизиб бориш йўлакчаси, тўхтаб туриш жойлари ва махсус белгиланган майдонлар жойлашган аэродромнинг бир қисми.
Полоса безопасности концевая (КПБ) - охирги хавфсизлик тасмаси (ОХТ) - УҚТ охирига туташган ва ҳаво кемаларининг учиши ва қўнишида хавфсизликни таъминлаш учун кўзда тутилган, махсус тайёрланган ер майдони.
Полоса безопасности боковая (БПБ) - ён томондаги хавфсизлик тасмаси (ЁХТ) - учиш-қўниш тасмасининг ён чегарасига туташган ва ҳаво кемаларининг йўл босишда ва югуришда УҚТ чегарасидан ғилдираб кетиш эҳтимоли бўлганда, хавфсизликни таъминлаш учун кўзда тутилган учиш тасмасининг қисми.
Полоса воздушных подходов - ҳаводан келиш тасмаси - учиш тасмаси охирларига туташ ва ҳаво бўшлиғида учиш тасмаси ўқи давомининг йўналишида жойлашган аэродром олди ҳудудининг бир қисми. Унда ҳаво кемалари учиши вақтида баландликни эгаллаш ва қўниши вақтида пасайиш амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |