Автомобиль йўллари


Дренаж - ернинг захини қочирувчи - 1.4. бандга қаранг. Дрены глубинные


Download 0.7 Mb.
bet370/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   366   367   368   369   370   371   372   373   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Дренаж - ернинг захини қочирувчи - 1.4. бандга қаранг.
Дрены глубинные - чуқур ер ости захини қочирувчилар - сунъий қопламалар остидаги ер ости сувлари сатҳини пасайтириш учун хизмат қиладиган қурилма, сунъий қоплама чети бўйича жойлаштирилади.
Дрены закромочные - ҳандақ орасидаги захни қочирувчилар - аэродромнинг сунъий қопламалари, фильтрлайдиган (сизувчи) асосларидан сувни тезроқ чиқариш учун мўлжалланган қурилма, қоплама чети бўйлаб ундан 1-2 м масофада жойлаштирилади.
Колодец смотровой - кузатиш қудуғи - аэродромнинг сув кетиш тизимига қараш ва таъмирлаш учун кўзда тутиладиган муҳандислик иншооти. Коллектор ўқи чизиғи бўйича шу ишларни бажариш муҳимроқ ва қулайроқ бўлган жойда ўрнатилади(ўтказувчи қувурларнинг туташган, режада ўқ чизиғининг бурилган жойида ва диаметри ўзгарган коллекторнинг боши ёки йиғувчилар ўқ чизиғида). Қабул қилинадиган материали бўйича - темирбетон, монолит бетон
ёки ғиштли режадаги кесим бўйича - тўғри бурчакли ёки думалоқ бўлади.
Колодец тальвежный - ер ости қудуғи - тупроқли учиш майдонининг ёпиқ пастлик қисмидан сувларни йиғиш, сўнг ўтказувчи қувурлар орқали коллекторларга ўтказиш учун кўзда тутиладиган иншоот.
Место стоянки (МС) - тўхташ жойи (ТЖ) - ҳаво кемаларининг тўхтаб туриши, сақлаш ва хизмат кўрсатиш учун тайёрланган ва жиҳозланган майдонча. Шахсий - алоҳида майдончаларда якка ҳаво кемаларининг тўхтаб туриши учун, гуруҳли
- катта майдончаларда кўп сонли ҳаво кемаларининг тўхтаб туриши учун мўлжалланган бўлади.
Обочина аэродромная - аэродромнинг йўл ёқаси - аэродром қопламалари (УҚТ, ЮБЙ, чиқиш олди майдончасига туташиш, сувни четлатиш ва ҳаво кемаларидан фойдаланиш хавфсизлигини таъминлаш учун кўзда тутилган қисм).
Осушитель - қуритгич - тупроқли учиш майдонининг унча катта бўлмаган қисмидан сувларнинг йўлини тўсиб ва уларни йиғувчиларга ўтказиш учун кўзда тутилган сувни четлатиш ва захни қочириш тармоғининг бирламчи бўлаги. Қуйилиш чуқурлиги 0,9 - 1,2 м (музлаш чуқурлигидан пастда), узунлиги 50-60 м найчаларсиз, 50- 75 м ли найчалардан иборат бўлади.
Отмостка - йўл ёқасининг бир қисми - йўл ёқасининг аэродром қопламаси билан туташувчи жойида махсус мустаҳкамланган қисм. У аэродром қопламаларининг асосига юза сувларининг тушишидан огоҳлантирувчи, шунингдек қаттиқроқ аэродром қопламаларидан тупроқлига ўтишни енгиллаштириш учун кўзда тутилади.
Отстойник - тиндиргич - аэродром сув кетиш тизимининг бир қисми ҳисобланган иншоот. Коллектор тупроққа ётқазилганда, тез лойқаланиш юзага келиши мумкин бўлганда кузатувчи қудуқларда ўрнатилади. Тиндиргич туби қудуқдан чиқувчи нов қувурлари сатҳидан 30-50 см пастга жойлаштирилади.
Перрон - чиқиш олди майдончаси - йўловчиларни чиқариш ва тушириш, юк ва почталарни ортиш ва тушириш, техник хизмат кўрсатиш мақсадида ҳаво кемаларининг вақтинчалик туриши учун кўзда тутилган махсус тайёрланган майдон. Йўловчилар ва юклар учун мўлжалланган чиқиш олди майдончаси бўлиши мумкин.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   366   367   368   369   370   371   372   373   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling