Автомобиль йўллари


Водосточно-дренажная сеть


Download 0.7 Mb.
bet369/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   365   366   367   368   369   370   371   372   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Водосточно-дренажная сеть - сув оқиш [нов] ва ернинг захини қочириш тармоғи - аэродром тагидаги ер ости сувларини четлатиш, олиб ташлаш ёки сатҳини пасайтириш учун хизмат қилувчи горизонтал ва вертикал қурилмалар тизими. У юзадаги сувларни аэродром чегарасидан ташқарига чиқаришни таъминловчи, учиш майдонини қуритиш тизими, асосдан сувни қочириш тизими ва аэродром ҳудудини жала, эриган қор суви ва ер ости сувлари оқимидан, шунингдек яқин сув ҳавзасидаги сув сатҳининг кўтарилиши натижасидаги сув босимидан ҳимояланишни таъминловчи коллектор, ёмғир сувларини қабул қилувчилар, кузатиш ва ер ости ҳудудлари, новлар ва ариқлар (шу жумладан, тоғ олди), қуритувчилар ва йиғувчилардан ташкил топади. Аэродром қопламаларининг мустаҳкамлигини, устуворлиги ва кўпга
чидамлилигини ошириш ва тупроқли аэродромларда учиш мумкин бўлмаган муддатларни қисқартиришни таъминлайди.
Дистанция прерванного взлета - узилиб қолган учиш масофаси - кескин тезликда двигатели ишламай қолган ҳолатда учиш тўхтатилаётганда ҳаво кемасининг югуриш йўли бошидан то тўлиқ тўхтагунигача босиб ўтадиган масофаси.
Длина ВПП - учиш - қўниш тасмасининг узунлиги - ҳисобланган турдаги ҳаво кемасининг хавфсиз учиши ва қўнишини таъминловчи учиш-қўниш тасмасининг энг кичик ҳисобланган узунлиги.
Длина пробега - йўл босиш узунлиги - ҳаво кемасининг УҚТ га қўниш (уриниш) нуқтасидан то тўлиқ тўхтагунигача босиб ўтадиган масофаси.
Длина разбега - югуриш(тезланиш) йўли узунлиги - ҳаво кемасининг УҚТ да югуришни бошлашидан то тасмадан узилиш нуқтасигача босиб ўтган масофаси.
Дождеприемник - ёмғир сувини йиғувчи - учиш-қўниш тасмаси, югуриб бориш йўлакчалари ва тўхтаб туриш жойларининг сунъий қопламалари очиқ новлари бўйича оқиб келадиган сувларни йиғиш учун, новнинг ўқига кўндаланг бўлган узун томони тубида жойлашадиган иншоот. Икки турда бўлади: йиғма темирбетондан ёки монолит бетондан чуқур жойлаштирилган тўғри бурчакли қудуқ ва ёмғир сувларини йиғувчи ўпқон.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   365   366   367   368   369   370   371   372   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling