Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet367/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   363   364   365   366   367   368   369   370   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Аэропорт - аэропорт - йўловчилар, юклар ва почталарни бир маромда қабул қилиш ва жўнатиш, ҳаво кемалари учишига хизмат кўрсатишни амалга оширадиган фуқаро авиациясининг транспорт корхонаси. Шу минтақада у аэродром, аэровокзал ва бошқа махсус ер усти иншоотлари ва қурилмаларига эга. Аэропорт халқаро, ҳамдўстлик ва маҳаллий бўлиши мумкин. Халқаро, ҳамдўстлик аэропортлари ҳавода ташишни амалга оширади ва чегара, божхона ва карантин назорати хизматларига эга; маҳаллий аэропортлар мамлакат ичида ҳаво кемаларининг учишига хизмат кўрсатиш учун кўзда тутилган. Юк ташиш ҳажми ва аэропорт гуруҳига боғлиқ равишда аэропортлар синфларга бўлинади.
Вертолетная плошадка (вертодром) - вертолет майдончалари - вертолетлар учиши, қўниши ва уларга хизмат
кўрсатиш учун жиҳозланган аэродромнинг ажратилган қисми ёки махсус тайёрланган ер қисми, иншоотлардаги майдончалар, иморатлар томида, дарё кемаси ёки денгиз транспортида ва махсус тайёрланадиган майдончалар.
Вертолетная станция (вертопорт) - вертолет бекати - йўловчилар, юк ва почталарни қабул қилиш ва жўнатишни, вертолетларнинг учишини ташкил этиш ва уларга хизмат кўрсатишни амалга оширадиган ва шу мақсадда зарур иншоотлар ҳамда қурилмаларга эга бўлган транспорт корхонаси.
Воздушная трасса - ҳаво йўли - аэродромлар ва ер усти радиотехник воситалари билан таъминланган, учиш бажариладиган йўлак кўринишидаги, ер юзаси тепасидаги белгиланган ҳаво бўшлиғи.
Высота аэродрома - аэродром баландлиги - денгиз сатҳига нисбатан баланд ҳисобланган аэродромнинг энг юқори нуқтаси.
Гидроаэродром - гидроаэродром – гидросамолётлар-нинг учиши, қўниши ва уларга хизмат кўрсатишни таъминлаш учун иншоотлари ва жиҳозлари бўлган, қуруқлик билан чегарадош акваториянинг махсус тайёрланган қисми.
Зона взлета и посадки - учиш ва қўниш жойи - ҳаво кемаларининг учишида ва қўнишга киришида маневр қилишни таъминловчи аэродром сатҳидан иккинчи эталон баландлигигача бўлган баландликлардаги ҳаво бўшлиғи.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   363   364   365   366   367   368   369   370   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling