Планировка дна траншеи - ҳандақ тубини текислаш - коллектор қувури ётқазилишидан олдин ҳандақ туби юзасига равонлик ва лойиҳавий қиялик бериш учун механизациялаштирилган асбобларда ёки қўл билан бажариладиган технологик иш.
Планировка летного поля - учиш майдонини режалаштириш
- учиш майдони, охирги ва ён хавфсизлик тасмаларида равон юзани ҳосил қилиш учун икки босқичда бажариладиган – механизация- лаштирилган усулда олдиндан дағал текислаш ва геодезик белгилар бўйича пухта текислаб тугалланадиган технологик жараён.
Распределение удобрений - ўғитни тақсимлаш - ўғитни бир бирлик майдонга талаб қилинадиган меъёрда текис қатламда ёйиш учун ўғит сочувчи ёки бошқа тақсимлагичлардан фойдаланиб ернинг қатламига аралаштириш усули.
Рыхление растительного грунта - ўсимлик тупроғини юмшатиш - ўсимлик тупроғини қирқиб олинадиган қатлам чуқурлигида юмшатиш, қирқиб олиш ва ўйиб-йиғишлар орасидаги вақт бўйича энг қисқа узилиш билан юмшатиш бўйича технологик жараён. Юмшатиш юмшатгичлар ва омочлар билан; майдонлаш фрезалаш, мола, культиватор билан бажарилади.
Снятие растительного грунта - ўсимлик қатламини қирқиб олиш - учиш майдонида ўсимлик қатламини бульдозер ёки автогрейдер билан қирқиш ва уни ўйиш учун чеккага суриш бўйича технологик иш.
Строительство водосточно-дренажной сети - сув оқизувчи ва ернинг захини қочирувчи тармоқларни қуриш - қоплама қурилиши бўйича оқимни тугал режалаштириш ишлари бажариб бўлинганидан сўнг коллектор новлар, ўтказгичлар, ёмғир сувларини йиғувчи қудуқлар, дренажлар, қуритгичлар ва йиғгичларни қуриш бўйича технологик жараёнлар мажмуи.
Строительство дождеприемных воронки и лотка - ёмғир сувларини йиғувчи воронкалар ва новни қуриш - сув йиғувчи қудуқлар устига сув йиғувчи воронкалар қуриш, новлар қаторини бетонлаш вақтида воронка ўрнини қопқоқ йўли билан, воронка шаклидаги махсус ёпқичнинг виброформалари билан, виброформалар ёрдамида новлар қаторидаги янги ётқазилган бетон ёки йиғма элементларни йиғиш асосида новни шакллантириш йўли билан қуриш бўйича технологик жараёнлар мажмуи.
Do'stlaringiz bilan baham: |