Сооружения устьевые (оголовки) - этакдаги иншоотлар (каллаклар) - аэродромдаги сув оқадиган тизим коллекторнинг
элементи. У қувурнинг очиқ ариқ ёки сув йиғгичларга чиқиш олдида ўрнатилади. Улар таянч деворлар, очқичлар, новлардан ташкил топади ва коллектор қувури охирини, сув тўкилиш жойини мустаҳкамлаш учун кўзда тутилади.
Территория (зона) служебно-техническая - техник хизмат ҳудуди (минтақаси) - аэропорт ҳудудининг бир қисми. Унда аэропортнинг, худди транспорт корхонааридек, транспорт ва фойдаланиш техникавий фаолиятини таъминлаш учун иморат ва иншоотлар жойлашади.
Уклон поверхности ВПП средний - УҚТ юзасининг ўртача қиялиги - учиш- қўниш тасмасининг ҳисобланган қисми боши ва охири баландлик белгилари фарқининг унинг узунлигига нисбати.
Уширение ВПП - УҚТни кенгайтириш - учиш-қўниш тасмаси охирги қисмларини магистрал юрғазиб бориш йўлакчаси бўлмаганда, ҳаво кемасининг бурилиши учун қўшимча кенгайтириш.
Уширение РД - ЮБЙ ни кенгайтириш - юрғазиб бориш йўлакчаси қопламасининг бурилишларда кенгайтирилган қўшимча тасмалари.
Ширина ВПП И РД - УҚТ ва ЮБЙ кенглиги - учиш-қўниш тасмаси ва юрғазиб бориш йўлакчалари ён чегараси орасидаги масофа, аэродром гуруҳига боғлаб талабномаларда меъёрлаштирилади.
Аэродром қурилиши
Восстановление дернового покрова - чимли қопламани тиклаш - учиш майдонида ер ишлари тугаллангандан сўнг мустаҳкам чимли қатламни юзага келтириш учун ўсимлик тупроғини текислаб, ўтлар уруғи аралашмасини механизациялаштирилган усулда тақсимлаш.
Заделка удобрений - ўғитларни ёпиб текислаш - учиш майдони ва хавфсизлик тасмаларига олиб келинган ўғитларни замин тупроғи билан мола ва бошқа воситалар ёрдамида аралаштириш, одатда, экишдан олдинги юмшатиш жараёнида бажарилади.
Засев летного поля - учиш майдонига экиш - бутун тупроқли учиш майдони бўйича кўндаланг қилиб алоҳида кўламларда икки марта ўтиш билан сочиш усулида кўп йиллик ўтлар аралашмалари уруғини механизациялаштирилган усулда тақсимлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |