Средства ограждающие - тўсиқ воситалари - йўл ишлари олиб борилаётган жойни тўсиш учун фойдаланиладиган тўсиқлар - кўчма барьерлар, конуслар ва ҳар хил рангли байроқчалар осилган арқон ва занжирлар.
Стекло лобовое панорамное - панорамали пешойна - транспорт воситасининг кузови ёки ҳайдовчи кабинаси олдидаги олд ойна бўлиб, горизонтал бўйича 1800 атроф кўринишни таъминлайди.
Стекло лобовое типа «Триплекс» - «Триплекс» туридаги пешойна - транспорт воситасининг кузови ёки ҳайдовчи кабинаси олдидаги олд ойна бўлиб, у иккита текисланган ойна орасига юпқа шаффоф пленка ўрнатиб ясалган. Бу пленка ойнанинг парчаланганда ҳосил бўладиган зарраларини ушлаб қолади.
Стеклоочиститель - ойна тозалагич - пешойна ва орқа ойнадаги кўринишни яхшилаш учун уни чанг, лой ва ифлосдан тозаловчи мослама.
Стеклосфера - ойнали доира - фара ёруғида йўл белгилари ва ишораларининг кўринишини таъминлаш учун фойдаланиладиган шаффоф ойнали юмалоқ шарлар
Стойка ограждения - тўсиқ устуни - тўсиқни ушлаб турувчи ғов тўсини ва кронштейнни унга монтаж қилиш учун тиргак бўлиб хизмат қиладиган ва йўл пойига, кўприк иншоотларининг ўтиш қисми плиталарига ёки ўтиш плитасига маҳкамланадиган тўсиқнинг вертикал элементи.
Столбики направляющие (сигнальные) - йўналтирувчи сигнал устунлар - ҳаракат иштирокчиларининг йўналишни аниқлашига ёрдам берувчи устунлар. Йўл ёқасида эгри чизиқ доирасида ва бирон бир хавфнинг таъсир ҳудудида
ўрнатилади.
Столкновение - тўқнашув - ҳаракатланувчи транспорт воситаларининг ўзаро ва темир йўлларининг ҳаракат таркиби билан тўқнашуви кўринишидаги йўл транспорт ҳодисаси. Бу ЙТҲ турига тўсатдан тўхтаб қолган транспорт воситаси (светофор олдида, техник носозлиги туфайли ҳаракати тўхтаб қолган) билан тўқнашиш ҳамда тўхтаб турган транспорт воситаси билан темир йўлда ҳаракатланувчи локомотивнинг тўқнашуви ҳам киритилади.
Стоп-линия - тўхташ чизиғи - транспорт воситасининг тўхташ чизиғи олдида вақтинча туриши. Бу тўхтаб туриш йўловчиларни тушириб чиқариш ва юкларни ортиб тушириш билан боғлиқ эмас.
Стоянка - тўхташ жойи - агар бу йўловчиларнинг тушиши ва чиқиши ёхуд юк ортиш ва тушириш билан бевосита боғлиқ бўлмаганда кўпи билан 5 мин муддатга транспорт воситасининг тўхташи.
Do'stlaringiz bilan baham: |