Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet357/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   353   354   355   356   357   358   359   360   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Разъезд встречный - қарама-қарши ҳаракатни ажратиш - транспорт воситаларининг қарама-қарши йўналишда ва ёнма-ён қаторларда ҳаракатланиши.
Район управления дорожным движением - йўл ҳаракатини бошқариш худуди - светофор сигналлари ва бошқариладиган
белгиларнинг таъсир доирасидаги ҳамда йўл ҳаракатини автоматик тизим билан бошқариш қамровидаги йўл бўлакларининг йиғиндиси.
Раненый при ДТП - ЙТҲда жароҳат олганлар - касалхонага ётқазилиши ёки биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг амбулатор даволаниши лозим бўлган, ЙТҲда жароҳат олган транспорт ҳаракати қатнашчиси.
Рассеиватель - тарқатувчи - фара чироғи ёруғлигини тарқатиб берувчи мураккаб шиша линза.
Расстояние видимости - кўриш масофаси - 1.1.бандга қаранг.
Регулирование движения координированное - ўзаро мувофиқлашган ҳаракатни бошқариш - асосий йўл-транспорт воситаларининг эркин ҳаракатини таъминлайдиган светофор чироқларининг автоматик ўзгариши.
Регулирование дорожного движения - йўл ҳаракатини бошқариш - транспорт воситаларининг оптимал тезлиги, транспорт ва пиёдалар оқимининг хавфсиз ҳаракатланишларини таъминлаш мақсадида йўл белгилари, ётиқ йўл белгилари, светофорлар, ЙПХ нозирлари ёрдамида йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган тартибга кўра йўл ҳаракати иштирокчиларига таъсир кўрсатиш ишларининг йиғиндиси.
Регулятор тормозных сил - тормоз кучини тартибга солиб турувчи асбоб - автомобилларнинг тормоз узатмасидаги автоматик қурилма бўлиб, орқа ғилдираклар тормозларининг ишчи цилиндрларидаги босимни чеклаш йўли билан уларнинг тўлиқ тўхтаб қолишини бартараф этади.
Режим гибкого регулирования - ўзгарувчан бошқарув тартиби - светофорнинг иш тартиби бўлиб, бунда унинг чироқлари чорраҳада транспорт воситаларининг бор ёки йўқлигига кўра автоматик тарзда ёниб ўчади. Транспорт воситалари мавжудлиги ҳақидаги маълумот қатнов қисми тепасидаги ёки қопламада жойлаштирилган махсус датчиклар (транспорт детекторлари) ёрдамида аниқланади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   353   354   355   356   357   358   359   360   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling