Преобразователь микрокесимя динамический - динамик микропрофилни ўзгартириб берувчи - принципдаги асбоб бўлиб, йўлнинг микропрофилини электр сигналларига айлантириб беради.
Преступление дорожно-транспортное - йўл транспорт жинояти - жиноий жавобгарликка тортиладиган йўл-транспорт ҳодисаси.
Прибор «барьер» -“тўсиқ” асбоби - радиолокацион ўлчагич бўлиб, ҳаракатланаётган транспорт воситаси тезлигини сонли индикатор билан ўлчаб беради.
Прибор «контроль трезвости» - ҳушёрликни текшириш асбоби - чиқарилаётган нафас таркибидаги алкогол буғларини ўлчовчи асбоб бўлиб, у индикатор трубкаси, реагент, респиратор баллони ва мундштукдан ташкил топган.
Прогиб ограждения динамический - тўсиқларнинг динамик эгилувчанлиги - автомобилнинг тўсиққа келиб урилишида деформацияланмаган тўсиқ тўсини ўқига нисбатан тўсиқ тўсини бўйлама ўқининг кўндаланг йўналишда энг кўп горизонтал силжиши. Поток транспортный - транспорт оқими - йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг йиғиндиси. Оқимлар ҳаракатланиш ҳолатига кўра қуйидаги турларга бўлинади: а) эркин - транспорт воситаларининг ҳаракат тартибига ўзаро таъсир кўрсатмайдиган оқим. б) қисман боғланган - бундай оқимда транспорт воситалари гуруҳлар кўринишида ҳаракатланади ва кўп қувиб ўтишлар содир бўлади; в) боғланган - бу оқимда автомобиллар орасидаги катта интервал сақланган ҳолда, қувиб ўтишлар анча қийин; г) зич оқим - бу оқимда ҳаракатланиш қувиб ўтишларсиз,
кичик тезликда, баъзида тўхтаб қолиш билан кечади.
Прибор «ПЕГАС» (ГБКЭА) - газ бирикмаларнинг кўчма экспресс анализатор асбоби бўлиб, чиқарилган нафас таркибида алкогол буғларининг мавжудлигини аниқлаш учун мўлжалланган.
Прибор «Фара» - ёруғлик сигнали билан ишловчи асбоблар - транспорт воситасининг бурилиши ва секинлашишини кўрсатувчи асбоблар.
Прицеп динамометрический - динамометрик тиркама - йўл ва ғилдирак орасидаги ўзаро таъсирлар натижасида ҳосил бўладиган кучланишларни ўлчовчи тиркама асбоб.
Do'stlaringiz bilan baham: |