Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet362/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   358   359   360   361   362   363   364   365   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Тормоз-замедлитель - тормозни секинлатувчи - транспорт воситасининг хизмат юзасидан тўхтамасдан тезликни пасайтириши.
Точка конфликтная - конфликт нуқтаси - ҳаракат оқимларининг кесишиш, қўшилиш ва ажралиш нуқталари.
Транспортное гужевое средство - аравали транспорт воситаси - от ва бошқа жониворлар ёрдамида ҳаракатланадиган чана ва аравалар.
Транспортное механизированное средство - механизациялашган транспорт воситаси - юргизгич (двигатель) билан ҳаракатга келтириладиган транспорт воситаси (мопеддан ташқари). Бу атама трактор ва ўзиюрар мосламаларга ҳам тааллуқлидир. Буларга осма двигателли велосипедлар, двигателининг ишчи ҳажми 50 см3 дан ва энг юқори тезлиги 40 км/с дан кичик бўлган мопедлар, трамвай, троллейбус, трактор, мото-арава, мотопарта ва бошқа ўзиюрар машиналар кирмайди.
«Треугольник видимости» - кўриш учбурчаги - чорраҳа ёки бир сатҳли кесишувдаги кўриш ҳудуди.
Туман - туман - ҳавода майда, кўз билан илғаб бўлмайдиган сув заррачаларининг мавжудлиги, буғ ҳолатда горизонтал кўриниш 1000 метрдан кам бўлади.
Тумба выращающаяся - айланадиган тумба (устунча) - вертикал устун шаклидаги тўсувчи мослама.
Тумба с искусственным освещением - сунъий ёритилган устунча - ярим шаффоф ойнали ёки пластмассали ичи ковак қутидан иборат бўлган ва ичига электр таъминоти манбаидан таъминланган электр чироғи ўрнатилган йўналтирувчи қурилма: хавфсизлик оролчаларида баландроқда ўрнатилади ва сутканинг қоронғи вақтида оролчаларга, ажратувчи тасмаларнинг бошланғич участкаларига, транспорт тоннелларининг тирговуч деворларига йўналтирилади, кўришни яхшилаш учун фойдаланилади.
Увод колеса боковой - ғилдиракнинг ёнлама тойиши - ёнлама сирғанмасдан айланаётган ғилдиракнинг кўндаланг текисликда силжиши.
Удар - зарба - динамик юк бўлиб, урилаётган жисм тезлигининг кескин камайиши натижасида ҳосил бўлган инерция кучи таъсирини ифодалайди.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   358   359   360   361   362   363   364   365   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling