Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet358/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   354   355   356   357   358   359   360   361   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Режим «желтое мигание» - сариқ чироқнинг ўчиб-ёнувчи тартиби - светофорнинг иш тартиби бўлиб, бунда барча ҳаракат йўналишлари учун сариқ чироқ ўчиб-ёнади. Шу тартибда ҳайдовчиларнинг диққат-эътиборларини оширишлари огоҳлантирилади.
Режим жесткого регулирования - қаттиқ бошқарув тартиби - светофорнинг иш тартиби бўлиб, светофорнинг чироқлари
берилган дастурга қатъий асосланиб, бирор бир ўзгаришларсиз автоматик равишда ёниб ўчади.
Режим «зеленая волна» - «яшил тўлқин» тартиби - светофорнинг ишлаш тартиби бўлиб, транспорт воситаларининг берилган йўналишда, белгиланган тезликда, тўхтовсиз ҳаракатланиш имконияти таъминланади.
Режим «зеленая улица» - «яшил кўча» тартиби - светофорнинг ишлаш тартиби бўлиб, транспорт воситаларининг берилган йўналишда, хоҳлаган тезликларда тўхтовсиз ҳаракатланишлари таъминланади.
Режим регулирования дорожного движения - йўл ҳаракатини бошқариш тартиби - алоҳида тактлар, фазалар ва светофор чироқларининг ёниш цикллари давомийлиги ва алмаштирилиш тартиби.
Режим ручного регулирования - қўл билан бошқариш тартиби - светофорнинг иш тартиби бўлиб, унинг чироқлари ёниб ўчишини бошқарувчи бошқаради.
Режим холостого хода - бўш юриш тартиби - двигателнинг иш тартиби бўлиб, тирсакли вал юкламасиз, минимал частотада айланади. Чиқаётган газ таркибида углерод оксидининг юқори даражада кўп бўлиши билан ажралиб туради.
Ремень безопасности - хавфсизлик камари - йўл транспорт ҳодисаларида транспорт воситасидаги ҳайдовчи ва йўловчиларни ўз жойларида ушлаб қолиш учун мўлжалланган эластик лента.
Ровность дороги - йўлнинг равонлиги - транспорт воситасининг ғилдираги ва кузовининг тебранишига сабаб бўлувчи, йўл нотекисликлари орқали аниқланадиган йўл сифати.
Свет ближний - яқинни ёритувчи чироқ - транспорт воситасининг олди қарама-қарши ҳаракатланаётган транспорт фараси ёки кўчмас чироқлар билан ёритилганда фойдаланиладиган чироқ нурлари тутами ёки чироқлар комплекти.
Свет дальний - узоқни ёритувчи чироқ - транспорт воситасидан узоқроқ масофани қарама-қарши ҳаракат бўлмаганда ва кўчмас чироқлар билан йўл ёритилмаганда фойдаланиладиган чироқ нурлари тутами ёки чироқлар коплекти.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   354   355   356   357   358   359   360   361   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling