Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ограничение скорости движения принудительное
- Опора дорожного знака
- Опора осветительная
- Опрокидывание
- Организация дорожного движения
Ограничение скорости - тезликни чеклаш - мақсади бутун йўл тармоғида (умумий чеклаш) ёки шаҳарнинг алоҳида туманида, алоҳида йўлда ёки йўл участкасида (маҳаллий чеклаш) ҳаракат тезлигини пасайтиришдан иборат бўлган фаолият.
Ограничение скорости движения принудительное - ҳаракат тезлигини мажбурий чеклаш - мақсади ҳайдовчиларни ҳаракат тезлигини пасайтиришга мажбур қиладиган, транспорт воситалари йўлида табиий тўсиқлар (сунъий нотекисликлар, хавфсизлик оролчалари, режада кўчанинг эгрилиги, кўчанинг ўтиш қисми торайиши ва ш. к.) яратишдан иборат бўлган фаолият. Омыватель - ювувчи мослама - автомобилнинг олд ойнаси ёки чироқларига улардаги лой ва ифлосликни кетказиш учун сув оқимини берувчи мослама. Опора дорожного знака - йўл белгиларининг таянчи - йўл белгисини қатнов қисмига нисбатан маълум ҳолатда ўрнатиш учун ишлатиладиган мослама. Таянчлар уч хил бўлади: 1) консолсиз - йўл белгиларини қатнов қисмининг ёнига ўрнатиш учун; 2) консолли - йўл белгиларини қатнов қисмининг тепасига бир ёки икки томонлама консол кўринишида ўрнатиш учун; 3) рамали - ригелдан ташкил топган таянчларга йўл белгиларини қатнов йўлаклари тепасига ўрнатиш учун. Опора осветительная - ёритиш таянчлари - ёриткичларни қатнов қисмига нисбатан маълум ҳолатда ўрнатиш учун фойдаланадиган қурилма. Опора ударобезопасная - зарбадан хавфсиз таянч - йўл белгилари ёки ёритгич таянчлари олдидан ўрнатилган таянч бўлиб, уларга келиб урилган транспорт воситалари ва ундаги йўловчиларга зарар етмайди. Опрокидывание - ағдарилиш - йўл транспорт ҳодисасининг бир тури бўлиб, бунда механик транспорт воситаси ўз турғунлигини йўқотиб ағдарилади. Бундай ЙТҲларга тўқнашиш ёки қўзғалмайдиган тўсиққа урилиш натижасида транспорт воситаларининг ағдарилиши кирмайди. Организация дорожного движения - йўл ҳаракатини ташкил қилиш - йўл ҳаракатининг максимал имкониятидаги хавфсиз тезлигини таъминлаб бериш бўйича тадбирлар бўлиб, ечиладиган масалаларига кўра уч даражага бўлинади: умумдавлат даражасидаги - йўл ҳаракатига оид қонунларни тасдиқлаш, автомобиль - ҳайдовчи - йўл - пиёда - атроф-муҳит тизимидаги қисмларга қўйиладиган талабларни стандартлаш, автомобиль ҳаракати миқёсини бошқариш; идора даражасидаги - йўловчи ва юкларни ташишни ривожлантириш ва мукаммаллаштириш, йўл қурилиши ва техник воситаларни ишлаб чиқариш, йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилиш ва ҳайдовчиларни тайёрлаш; муҳандислик хизмати даражасидаги - йўл ҳаракатини текшириш, хавфли йўл бўлакларида ҳаракат шароитини яхшилаш, йўл ҳаракатини ташкил қилиш ва бошқаришнинг техник воситаларини яхши сақлаш ва уларни жорий қилиш, йўл ҳаракати иштирокчиларининг қоидага риоя этишларини назорат қилиш. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling