Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet339/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   335   336   337   338   339   340   341   342   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Ворота габаритные - габаритли дарвоза - йўл ўтказгич ёки ер ости йўлига киравериш олдида ўрнатилган дарвоза бўлиб, шу иншоотларга кирадиган транспорт воситаларининг чегаравий габаритларини белгилаш учун қўлланилади.
Время нарастания замедления - секинлашишнинг ортиб бориш вақти - ҳайдовчининг бирор-бир хавфни кўрган ёки эшитган вақтидан бошлаб, унинг транспорт воситаси бошқарув механизмларига таъсир кўрсатиш вақтигача кетган давр.
Время торможения - тормозланиш вақти - тормозлашни бошлаган вақтдан тугатилгунча кетган вақт.
Выбег автомобиля - автомобилнинг бошқарувдан чиқиши - тўсиқдан чиқиб кетгандан кейин автомобилнинг бошқарувсиз ҳаракат жараёни.
Габарит динамический - динамик габарит - ҳаракатланаётган транспорт воситаси эгаллаган майдон. Кўндаланг габарит - ҳаракатланувчи транспорт воситаси банд қилган ҳаракат тасмасининг кенглиги, бўйлама габарит - орқадаги транспорт восита- сининг узунлиги миқдори ва бир-бирининг орқасидан бораётган транспорт воситалари олдиндагисининг орқа нуқтаси ва орқадагисининг олд нуқтаси орасидаги интервал.
Габаритный коридор - габарит йўлаги - транспорт воситасининг бурилиши учун керак бўлган ҳаракат йўлагининг эни.Транспорт воситасининг узунлиги, эни ва баландлиги бўйича энг катта ўлчамлари.
Гидропланирование колеса - ғилдиракнинг гидропланланиши
- ғилдиракнинг йўл юзаси ва шина орасидаги сувли қатламда сирғаниши.
Гипноз дорожный - йўл гипнози (сеҳри) - ҳаракатнинг бир хил кечиши туфайли ҳайдовчи психик функцияларининг пасайиши.
Дальность видимости метеорологическая - метеорологик кўринишнинг узоқлиги - уфқда кузатиладиган катта ўлчамлардаги қора объектнинг кундузги кўриниш узоқлиги.
Движение дорожное - йўл ҳаракати - транспорт воситалари ва пиёдаларнинг йўлдаги ҳаракатланиш жараёни бўлиб, ҳаракат иштирокчилари - ҳайдовчилар, пиёдалар ва йўловчиларнинг ҳаракати йўл ҳаракати қоидалари орқали белгиланади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   335   336   337   338   339   340   341   342   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling