Автомобиль йўллари


Блескость - ялтираш (ярқираш) - ёруғлик манбаларининг кўзни қамаштиришга таъсир кўрсатиш хусусияти. Борт


Download 0.7 Mb.
bet338/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   334   335   336   337   338   339   340   341   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Блескость - ялтираш (ярқираш) - ёруғлик манбаларининг кўзни қамаштиришга таъсир кўрсатиш хусусияти.
Борт - бордюр, ён девор - тўсиқ (1.3.бандга қаранг).
Буксирование колеса - ғилдиракнинг жойидан жилмай айланиши - ғилдиракнинг бўйлама сирғаниши бўлиб, унинг йўналиши таянч юзага тегиб турган ғилдирак нуқталарининг тангенциал тезликлари йўналиши билан бир хил бўлади.
Ветер штормовой - пўртана шамол - 20 м/с дан катта тезликка эга бўлган шамол.
Вибронагруженность транспортного средства - транспорт воситасининг тебранма юкланганлиги - транспорт воситаси тебранишларининг амплитуда частотали характеристикаси, хусусан, транспорт воситасига йўл нотекисликларининг таъсири кўринишида
Видимость встречного автомобиля - қарши ҳаракатланаётган автомобилнинг кўриниши - ҳайдовчига керак бўлган шундай масофаки, у бошқа транспорт воситасидан ўзиб кетаётганида қаршидан келаётган автомобилнинг ҳисобий тезликда ҳаракатланиши учун халақит бермаслиги лозим.
Видимость геометрическая - геометрик кўриниш - йўлнинг геометрик элементлари таъминлаб берадиган кўриниш.
Видимость на дороге - йўлдаги кўриниш - шундай масофаки, ҳисобий тезликда ҳаракатланаётган автомобиль ҳайдовчиси шу масофадан туриб йўлдаги жисмларни ўз вақтида фарқлай олиши лозим.
Видимость физиологическая - физиологик кўриниш - инсон кўзининг жисмларни фарқлай олиш қобилияти. Кузатилаётган объектнинг фон билан биргаликдаги контрастининг илк контрастига нисбати орқали аниқланади.
Водитель - ҳайдовчи - йўлларда бирор бир транспорт воситасини бошқарувчи шахс. Бошқаришни ўргатувчи, миниладиган ҳайвонларда кетаётган ёки уларни етаклаб бораётган, чорва молларини ҳайдаб бораётган шахслар ҳам ҳайдовчига тенглаштирилади.
Волна ударная в транспортном потоке - транспорт оқимидаги зарба тўлқини - зич оқимдаги транспорт воситалари тезлигининиг навбатдаги пасайиши бўлиб, у ҳаракат йўналишига қарши йўналади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   334   335   336   337   338   339   340   341   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling