Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet337/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   333   334   335   336   337   338   339   340   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Аквапланирование - аквапланирование - ҳаракатланувчи транспорт воситаси шиналарини йўлнинг устки юзасидан ажратувчи узлуксиз намли қатламнинг мавжудлигидан юзада шина билан қоплама орасидаги тишлашишнинг бутунлай йўқолиши.
Акселерометр - акселерометр - ҳаракатланаётган автомобилнинг тезланиши (секинланиши)ни ўлчовчи асбоб.
Анализатор микропрофиля динамический - динамик микро- профил анализатори - йўлдаги нотекислик спектрини олиш учун фойдаланиладиган қурилма.
Балка ограждения - ажратувчи тўсин - зўриқишга қарши ёки зўриқишни бошқа ажратувчи элементларга ёхуд бевосита йўл пойи ёки кўприк иншоотларига узатиш учун мўлжалланган тўсинни ушлаб турувчи ғовларнинг конструктив элементи.
Бампер энергопоглащающий - энергияни пасайтирувчи тўсиқ (бампер) - деформацияланадиган элементлар орқали транспорт воситасининг кузовига ўрнатилган бампер бўлиб, зарбанинг энергиясини пасайтириб беради.
Безопасность активная - фаол(актив) хавфсизлик - йўл ҳаракати иштирокчиларининг фаол фаолиятлари орқали йўл транспорт ҳодисасининг олдини олишга имкон берадиган транспорт воситалари ва йўл иншоотлари сифатларининг йиғиндиси.
Безопасность дорожного движения - йўл ҳаракати хавфсизлиги - ҳалокат (авариялилик) даражасига кўра аниқланадиган йўл ҳаракатининг сифати.
Безопасность пассивная - суст (пассив) хавфсизлик - йўл ҳаракат иштирокчиларининг фаол фаолиятисиз йўл - транспорт
ҳодисаларининг оғир оқибатларини камайтирувчи транспорт воситалари ва йўл иншоотлари сифатининг йиғиндиси. Суст хавфсизлик икки хил фарқланади: ташқи суст хавфсизлик - транспорт воситаларидан ташқарида бўлган инсонлар жароҳатланишининг камайишини таъминловчи; ички суст хавфсизлик - инсонлар жароҳатланишининг камайишини таъминловчи транспорт воситаси ичида жойлашган қурилмалар.
Безопасность психологическая - психологик хавфсизлик - транспорт воситаси ҳайдовчисига хотиржамлик ва ўзига бўлган ишончни ҳосил қилувчи йўл сифати. Йўл йўналишини аниқлаш ва унинг йўл теварак-атрофига уйғунлашуви билан таъминланади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   333   334   335   336   337   338   339   340   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling