Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet321/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   317   318   319   320   321   322   323   324   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Содержание полосы отвода - йўлга ажратилган тасмани сақлаш - йўлга ажратилган тасмадан тўғри фойдаланиш мақсадида унга қараш учун бажариладиган технологик жараёнлар (тошларни олиб ташлаш, ўт ва буталарни қирқиш, сув четлатгични тозалаш ва ҳоказо).
Содержание проезжей части дорог - йўлнинг қатнов қисмини сақлаш - автомобиль йўлларининг қатнов қисмини автомобилларнинг қатнаши учун талаб этилган қулай, шинам (обод), тартибли, тоза ҳолатда сақлаш ҳамда қатнов қисмига қараш мақсадида бажариладиган технологик жараён.
Скольжение насыпей - кўтармаларнинг сирпаниши – ер ости сувлари таъсирида қияликлардаги йўл пойининг бузилиши. Сувли қаватлар қия жойлашганда кўтарма ёки ярим кўтармаларнинг силжиши рўй беради.
Террасирование склонов - тоғ ёнбағирларини террасалаш (поғона-поғона қилиш), автомобиль йўлларини тузатиш, тоғ ён бағирларида супачалар ҳосил қилиш билан сел оқими кучини камайтирувчи ёки унинг ҳосил бўлишига қаршилик кўрсатувчи технологик жараён.
Укрепление барханов - барханларни мустаҳкамлаш - барханларни шамол учириб кетишидан сақлаш учун технологик жараён бўлиб, ярим беркитилган ёки баландлиги 25...30 см тўсиқлар ўрнатиш усули, тўсиқлар қумга 15...20 см ёки бутунлай юқори қиррасигача кўмилади.
Уполаживание барханов - барханларни текислаш – бархан қияликларининг нишаблигини камайтириш бўйича технологик жараён, барханнинг пастки қисмига тўсиқ беркитиш йўли билан унинг баландлиги камайтирилади. Натижада қум кўчиши фақат барханнинг устки қисми бўйича рўй беради.
Утюжка (профилирование) - дазмоллаш (қиялаб текислаш) - автомобиль йўлларини сақлаш технологик жараён бўлиб, юзани текислаш ва шағалли, шлакли, чақиқ тошли қопламаларни, яхшиланган тупроқли йўлларда, шунингдек йўл ёқаларида қўшимча тошли материал ёки тупроқ сепмаси билан кўндаланг ва бўйлама кесимларини тўғрилаш.
Шаблон разметочный - ётиқ белги қўйиш қолипи - чизиқли белгиларни йўлга қўиш учун мослама.

    1. Download 0.7 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   317   318   319   320   321   322   323   324   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling