Автомобиль йўллари
Технический уровень дороги
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Трещины на дорожном покрытии
- Установка динамического нагружения
- Учет движения
Технический уровень дороги - йўлнинг техник даражаси - йўл ёки унинг муҳандислик иншоотларининг фойдаланилиши жараёнида ўзгармайдиган доимий геометрик параметрлари ва характеристикасининг меъёрий талабларга мувофиқлиги даражаси. Геометрик параметрлар ва характеристикалар фақат йўлниниг қайта қурилишида ўзгариши мумкин.
Толчкомер - силкиниш ўлчагичи - автомобиль доимий тезлик билан (одатда, 50 км/с) ҳаракатланаётган вақтда кузовнинг тебраниши шароитида рессорнинг нисбий сиқилишининг ўлчанган миқдори бўйича қоплама равонлигини баҳолаш асбоби. Равонликнинг ўлчов бирлиги - см/км. Трещины на дорожном покрытии - йўл қопламасидаги ёриқлар - яхлит қопламанинг бузилишида ифодаланадиган йўл қопламасининг бузилиши. Транспорт воситалари ва табиий-иқлим омиллари таъсирида юз беради. Асфальтбетон қопламалар учун якка, алоҳида, сийрак, шунингдек мўл ёриқлар жараёни характерли. Ёриқлар кўндаланг, бўйлама, қия ва ёриқлар тўри кўринишида бўлиши мумкин. Якка ёриқлар - бу йўл ўқига параллел ёки перпендикуляр йўналишдаги, ихтиёрий кўринишдаги ёриқлар. Улар, одатда, бир-биридан катта оралиқларда, қандайдир қонуниятларга амал қилмаган ҳолда жойлашади. Алоҳида ёриқлар - бу бир-биридан тахминан бир хил оралиқларда жойлашган кўндаланг ёриқлар. Улар орасидаги масофалар камида 10-20 м. Сийрак ёриқлар - бу бир-бири билан боғланмаган кўндаланг ва қия ёриқлар. Улар орасидаги масофа - 4-10м. Мўл ёриқлар - одатда, бир-бири билан боғланган бўлади ва 1-4м оралиқларда жойлашади. Шунингдек ёриқлар тўри ҳам фарқланади. Ёриқларнинг майда тури - мукаммалаштирилган турдаги қопламалар қисмларидаги ёриқларнинг майда тури бўлиб, йўл асоси ёки қопламанинг мустаҳкамлиги етарли бўлмаганда, айниқса, баҳор ойларида (асфальтбетон ва енгиллаштирилган турда ишлов берилган қопламаларга тегишли) пайдо бўлади. Установка динамического нагружения - динамик юкланиш қурилмаси - динамик юкланиш таъсирида қаттиқ бўлмаган йўл тўшамасининг эластик эгилишини ўлчаш учун текширувчи комплекс. Эластик эгилиш катталиги бўйича йўл тўшамасининг мустаҳкамлигини баҳолаш учун унинг эластиклигининг динамик модули ҳисобланади. Учет движения - йўлдаги ҳаракатни ҳисобга олиш - йўлдан ўтаётган транспорт оқимининг таркибини ва жадаллигини аниқлаш мақсадида транспорт воситаларини рўйхатга олиш. Халқаро, республика ва вилоят миқёсидаги аҳамиятга эга бўлган йўлларда ҳаракат доимий ҳисобга олиб турилади. Бунда ҳаракат иштирокчиларини оғзаки ёки ёзма равишда сўровдан ўтказиш услубларидан ёки ҳисобловчи асбоблардан фойдаланиш мумкин. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling