Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Период межремонтный
- Подвижка плит
- Предельное состояние дороги
- Прибор маятниковый
- Проезжаемость дороги
- Проломы одежды
Перекрытие дорог - йўлни тўсиб (ёпиб) қўйиш - хавфсизлик мулоҳазаларига кўра, ДАН органлари билан келишиб йўлдаги қурилиш ёки таъмирлаш ишлари сабабли ёки автомобиль йўли шу қисмининг кўтара олиш қобилияти чекланганлиги сабабли автомобиль йўлларидан қисман ёки тўла фойдаланишни таъқиқлаб қўйиш.
Период межремонтный - тузатишлараро муддат - йўлни фойдаланишга топширгандан то мукаммал ёки ўртача таъмирлашгача бўлган вақтнинг оралиқ даври ва шунингдек кўрсатилган таъмирлаш йилларидаги давр. Подвижка плит - плиталарнинг сурилиши - цементбетонли қоплама тоштахта(плита)ларининг оғир транспорт воситалари кучи таъсирида горизонтал сурилиши. Потребительские свойства автомобильной дороги - автомобиль йўлларининг истеъмол хусусияти - йўлдан фойдаланувчиларнинг манфаатларини ва унинг атроф-муҳитга таъсирини акс эттирувчи йўлнинг транспорт-фойдаланиш кўрсаткичлари: йўлнинг таъминланган ҳаракат тезлиги, узлуксизлиги, қулайлиги ва хавфсизлиги, ҳаракатни ўтказиш қобилияти ва юкланиш даражаси, йўл қўйиладиган ўқ оғирлиги, ҳаракат учун рухсат этилган автомобилларнинг умумий массаси ва габарити, йўлнинг экологик хавфсизлиги ва эстетик хусусиятлари. Предельное состояние дороги - йўлнинг чегаравий ҳолати - йўлнинг ундан келгусида фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлмаган ёки техник жиҳатдан мумкин бўлмаган ҳолати. Прибор маятниковый - тебратгичли асбоб - ихчам кўчма ўлчаш асбоби бўлиб, қопламанинг ғадир-будирлигини қоплама юзасининг асбоб резинали колодкаси ишқаланишига қаршилиги бўйича аниқлайди ҳамда қоплама ғадир-будирлигини маҳаллий баҳолашда ғилдирак ва қоплама юзаси туташувчанлигининг нисбий хусусияти бўйича аниқлайди. Проезжаемость дороги - йўлдан автомобилларнинг юра олиши - автомобиль йўлининг автомобилларни, шу билан бирга турли хил (енгил, оғир, юк ташувчи, автопоезд) машиналарни йилнинг турли даврларида, берилган тезликда ҳаракатланиш имкониятини белгилаб берадиган транспорт - фойдаланиш кўрсаткичи. Проломы одежды - тўшамаларнинг ўпирилиши (бузилиши) - йўл пойи тўшамасининг чуқур бузилиши. Ҳажми бўйича катта ўпирилишлар кўринишида, ғилдиракнинг думалаши йўналиши бўйича тўшамаларда, улар етарлича мустаҳкам бўлмаганда ёки улардан жуда оғир транспорт воситалари ўтганда, айниқса, ер пойининг тупроғи бўш ёки нам бўлганда рўй беради. Просадки - чўкишлар - қаттиқ бўлмаган йўл тўшамаларининг турли ўлчамдаги, нишаблиги қия бўлган чуқурча кўринишидаги, тўла зичланмаган тупроқнинг ёки йўл тўшамасининг маҳаллий чўкиши натижасида рўй берадиган деформацияси. Кўпинча чўкишни йўл пойининг чети қаттиқ бўлган оралиқ тузилишидаги, ўтиш тош тахталари оралиғидаги тупроқ тўла зичланмаганда, шунингдек котлован ва ҳандақлар тўлдирилиб ёмон зичланганда кузатиш мумкин. Жорий таъмирлаш орқали йўқотилади. Агар чўкиш чуқур ёки тез ривожланувчи бўлса, унда йўл қопламасини ва тупроқни бутунлай алмаштириш лозим. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling