Автомобиль йўллари


Перестройка опасных участков


Download 0.7 Mb.
bet298/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Перестройка опасных участков - йўлнинг хавфли қисмини қайтадан қуриш - автомобиль йўлининг йўл пойини мукаммал таъмирлаш, унинг ағдармали, сурилмали, музлаганда шишадиган қисмларини йўқотиш, йўл пойининг керакли мустаҳкамликка эга бўлиши учун зарур тузилмаларини қайта қуриш, ағдарма, сурилма ва кўтарилишларни келтириб чиқарадиган сабабларни йўқотиш билан боғлиқ технологик жараён.
Планировка обочин - йўл четларини режалаш - талаб қилинган қияликни қуриш билан биргаликда ортиқча тупроқларни қирқиб олиш ва янгисини тўкиш йўли билан равонликни ва талаб қилинган қияликни қайта тиклаш учун бажариладиган технологик жараён.
Поверхностная обработка покрытий - қопламаларга устки ишлов бериш - қоплама юзасига органик боғловчи материаллар қуйиш ва мустаҳкам тош материалларни зич жойлаштириш усули билан автомобиль йўлларининг такомиллаштирилган қопламаларидаги едирилишнинг ҳимоя ва ғадир-будир қатламини қуриш технологик жараёни.
Поднятие земляного полотна - йўл пойини кўтариш - автомобиль йўлини мукаммал таъмирлашда йўл учун янги тупроқ ётқазиш ёки йўл ёқасини кенгайтириш учун тупроқ ётқазиш билан боғлиқ технологик жараён.
Профилирование дорог - йўлни қия қилиб текислаш - йўл қопламасининг ўтиш ва паст турлари (тупроқли, яхшиланган тупроқли, шағалли, чақиқ тошли жорий тузатишдаги) юзасини автогрейдерлар ёрдамида янги материалларни солиб текислаш, зичлаш билан боғлиқ технологик жараён.
Разборка мостовой - тўшама йўлларни қисмларга ажратиш - тўшама йўллар мукаммал таъмирлаш унинг баъзи бир қисмларидаги яроқсиз тошларни бутунлай олиб ташлаш ва алмаштириш, шунингдек қумли ост қатламни қайта қуриш билан боғлиқ технологик жараён.
Разборка дорожной одежды - йўл тўшамасини қисмларга ажратиш - йўл тўшамасини мукаммал таъмирлашдаги ёки реконструкция қилишдаги технологик жараён бўлиб, у йўл тўшамасининг ҳамма тузилмавий қатламларини ёки битта устки қатламини олиб ташлаш билан боғлиқ.
Регенерация асфальтобетонных покрытий - асфальтбетон қопламаларни қайта тиклаш(регенерациялаш) - дастлабки фойдаланиш хусусиятларини(мустаҳкамлик, равонлик, ғадир- будирлик) қайта тиклаш билан асфальтбетон қопламаларни таъмирлаш технологияси. Қайта тиклаш услубларига қуйидагилар киради: қопламаларга битумнинг хусусиятини қайта тиклайдиган пластификаторни шимдириш; қиздириш, юмшатиш ва эски асфальтбетон хусусиятларини яхшилашнинг турли хил услубларидан фойдаланиш билан асфальтбетон қопламаларнинг хусусиятларини жойида қайта тиклаш; эски асфальтбетонни совуқ ёки иссиқ усулда кўчириб олиш ва кейин уни кўчма асфальтбетон заводда ёки иш бажарилаётган жойда қайта ишлаш.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling