Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лебедки монтажные
- Молоток клепальный
- Насос водоотливной
- Петли строповочные
- Пневмоподдержки
Кран стреловой - 5.3. бандга қаранг.
Кран портальный (козловой) - пештоқли кран - 5.3. бандга қаранг Крюки чалочные - боғловчи илгак - стропа, блоклар ва траверслар тўпламида юкларни ушлаб олиш учун қўлланиладиган мослама. Юк кўтара олиш қуввати 2,5т.дан 25 т. гача. Лебедки монтажные - йиғиш чиғирлари - кўтариб ташиш ва такелаж ишлари, қурилиш қисмларини, тугунларини йиғиш каби технологик жараёнлар учун оддий жиҳоз. Турлари: тортиш кучи 12,5 дан 80 кН гача, қўлда ва арқондаги кўтариш кучи 3,2 дан 50 Кн гача бўлган электр узатмали узатгич. Молоток клепальный - парчинлайдиган болға - оралиқ қурилма тўсинлари ва фермаларида михпарчинни (диаметри 22-30 мм ли) маҳкамлаш бўйича ишларни механизациялаш учун электрли ёки пневмо узатмали механизациялаштирилган асбоб. Двигатель қуввати 0,75 кВт гача. Насос водоотливной - сув чиқарувчи насос - кўприк пойдевори ва таянчи, қувур ёки бошқа йўл иншоотлари қурилиши объектларида чуқурдан сувларни чиқариб ташлаш учун фойдаланиладиган электр узатмали ёки ички ёниш двигателли ўз- ўзидан ишлайдиган марказдан кочма насос. Песочница - қумдон - оралиқ қурилмаларнинг катта баландликка тушиши учун қурилма. Оралиқ қурилма туширилишига қараб ажраладиган, қумдоннинг поршенига тиралган (бевосита ёки кўтаргич орқали) инвентарли металл ярим ҳалқалардан ташкил топган. Тушириш қумдондан қумни чиқариш ҳисобига амалга оширилади. Петли строповочные - арқонли илгаклар - кўприк ва қувурларнинг йиғма элементларини линияли бинолар ва иншоотларнинг деворли қисмларидан тушириш ва йиғишда краннинг ушлаб олиш ва тайёрлаш вақтида ташқарига чиқариладиган, арматурали темир илгаклари. Йиғиш ишлари тугаши билан илгаклар бир текисда қирқилади. Пневмоподдержки - пневмо ушлаб тургичлар - михпарчинларнинг парчинланадиган тузилмаларини маҳкамлаш учун қисқичларга эга бўлган парчинлайдиган боғламлар мосламаси. Михпарчиннинг энг катта диаметри 30мм. Михпарчинга узатиладиган кучланиш 30-35 кН. Тароқдаги ҳавонинг зарур босими 0,55-0,60 МПа. Полиспаст - полиспаст - кўприклар, қувурлар ва йўл иншотларининг йиғма элементларини кўтариш ва тушириш учун қўлланиладиган такелаж мослама. Икки ва ундан кўп полиспастли блоклардан (юқориги, остки), уларни айланиб турадиган пўлат арқонлардан ташкил топган. Йиғувчи кран ёки чиғирга осиш ва йиғиладиган элементни ушлаш учун иккита илгакка эга. Юк кўтара олиш баландлиги 10-15 м. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling