Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet281/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Торкрет-пушка - торкрет-замбарак - ҳаво босими остида торкрет бетон (сачратма бетон)ни конструкция юзасига сепиш учун жиҳоз.
Фермоподъемник - ферма кўтаргич - оралиқ қурилма фермалари ва тўсинларини пастдан мувозанатлаб кўтариш ва уларни оралиққа, таянчиқлар устига ўрнатиш учун агрегат.
Цемент-пушка - цемент-тўп - электр узатмали узлуксиз ҳаракатдаги машина, турли бетон иншоотлар (кўприк, қувур, тиргак деворлари ва бошқалар) юзасида қалинлиги 20 мм гача бўлган цемент қумли қоришмадан зичланган эритма қатламини жойига элтиш учун кўзда тутилган. Турли бункер, шлюзли барабан, дозатор, сувли насос, тўзғитиб берадиган кўрсатгич ва туташтирувчи ичаклардан ташкил топган.
Электрод сварочный - пайвандлаш электроди - пайвандлаш, эритиш ёки кесиш жойида токни олиб келиш учун электр ўтказадиган материалдан ясалган буюм. Туташ пайвандлашда электрод машинанинг ўзак ёки ғилдиракча кўринишидаги алмаш қисми (мисдан ва унинг қотишмаси), пайвандлашнинг бошқа уеулларида электрод эримайдиган (кўмирли ёки вольфрамли) ва эрийдиган (пўлатли, алюминли ва бошқалар) сим ва стержень. Эрийдиган электродлар электродли қопламага эга бўлиши мумкин. Эритиш пайвандлаш чокини ҳосил қилиш ёки металл қисмларни кесиш учун арматурали ёки металл тахтачани эгиб пайвандлашда қўлланилади. Кўприк қурилиши ишларида ваннали пайвандлашда пўлат қистирмадаги якка электродли пайвандлаш технологияси қўлланилади.
Эрлифт - эрлифт - чангсимон материалларни 5 метр ва ортиқ баландликка кўтариш учун ички қурилма ва омбор транспорти тури. Шунингдек, кўприк пойдевори учун қазилган чуқурларни ишлашда
ёки қобиқли қозиқоёқни тебранма ботиришда гидроаралашмаларни кўтариш учун қўлланилади. Сурилиш компрессорлардан бериладиган сиқиқ ҳаво қуввати ҳисобига амалга оширилади.
Якорь - лангар - минора, вант аравачаларнинг тортқичини маҳкамлаш учун мослама. Одатда тупроққа чуқурлиги 1,5 - 3,5 метр ва узунлиги 2 - 6 метр бўлган махсус ариқларга ётқазилади. Металл тўсинчалардан ёки тупроқ билан кўмиб шиббаланган ёғочдан (тўсин ва тиргакли) ташкил топган.



    1. Download 0.7 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling