Мониторинг состояния - ҳолат мониторинги - унинг истеъмол хусусиятини зарурий даражада сақлаш мақсадида иншоотнинг ҳолатини, физик ва кучланганлик-деформативлик ҳолатини, вақти-вақти билан, жумладан, инструментал усул билан назорат қилиш.
Напряженно - деформированное состояние - кучланганлик- деформативлик ҳолати - кўприк конструкциялари кучланиш ва деформациясининг фазовий тақсимланиши.
Обследование моста - кўприкни текшириш - иншоотнинг истеъмол хусусияти даражасини баҳолаш ва ундан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида бажариладиган, техник ҳужжатлар билан танишиш, иншоотни кўриб чиқиш, инструментал ўлчашларни ўз ичига оладиган конструкциянинг физик ва кучланганлик-деформативлик ҳолатини тадқиқ этиш.
Осмотр моста (трубы) - кўприк (қувур)лар кўриги - нуқсонлар ва шикастланишлар қайдномасини тузиш билан иншоотни визуал кўрикдан ўтказиш.
Осмотр специальный - махсус кўрик - шубҳали ва аварияли ҳолатларда, шунингдек конструкция мукаммал таъмирлангандан ёки кучайтирилгандан кейин кўприкни фойдаланишга топшириш вақтида бажариладиган жараёнлар мажмуи.
Прогибометр мостовой - кўприк эгилишини ўлчагич - оралиқ қурилма эгилишларини ўлчаш асбоби (механик, электрон).
Работоспобность - иш қобилияти - иншоотнинг фойдаланилиши давридаги самарали ва тўхтовсиз ишини тавсифлайдиган техник-иқтисодий кўрсаткич.
Раковина - раковина - бетонлашдаги нуқсонлар натижасида бетоннинг айрим жойлари ўйилиши ва зичланмаганлиги.
Ресурс долговечности - кўпга чидамлилик ресурси –
унинг ҳолатини баҳолаш ва олдиндан фаразлаш асосида белгиланадиган кўприк конструкцияларини ёки бутун иншоотни таъмирлаш, кучайтириш ёки алмаштиришгача бўлган вақт оралиғи.
Сколы - синиқлар - конструкциядаги бетоннинг механик бузилиши.
Трещины силовые - куч таъсиридаги ёриқлари - оғирлик таъсирлари натижасида конструкцияда ҳосил бўладиган ёриқлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |