Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet273/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Элемент сборный - йиғма элемент - завод шароитида ёки полигонда олдиндан тайёрланган, қурилиш жойида йиғиладиган кўприк ва қувур тузилмасининг элементи.


    1. Сув ўтказувчи қувурларни қуриш.




Грунтовое ядро - тупроқли ядро - қувурнинг ён томонига ва унинг остига қатламма-қатлам ётқазиладиган тупроқ.
Засыпка труб - қувурларни кўмиш - қувур сифатини текшириб чиқиш ва қабул қилишдан сўнг маҳаллий ёки ташиб келтирилган тупроқни қатламма-қатлам тўкиш (горизонтал қатламлар) ва уни зичлаш йўли билан бажариладиган, сув ўтказувчи қувурлар қурилиши технологик жараёнининг сўнгги босқичи.
Инженерное сопровождение - муҳандислик кузатуви - буюртмачининг кўрсатмаси билан ихтисослашган муассаса томонидан бажариладиган қурилиш сифатининг доимий назорати.
Лекальный блок - лекалли блок - қувур остидаги юқори юзада жойлашган эгри чизиқли пойдевор блоки.
Маркировка элементов - элементларга тамға қўйиш - қувур ва бошқа иншоотлар элементларини йиғиш қулай бўлиши учун, тайёрлашда тузилманинг ҳар бир қисми ёки элементига тартиб рақамини ёки белгини бўёқ билан қўйиш, одатда, бириктириш жойида олдинги қисмнинг тамғасини қайтариш билан қайд қилинади.
Монтаж гофрированных труб - қат-қат букланган қувурларни йиғиш - қат-қат букланган металл бўлакли қувурларни қуришнинг технологик жараёни мажмуи. У бўлакларни кранлар билан пўлат арқонлар ва брезент ёки бошқа материалли (қувурнинг рухли қопламасига зиён етказмаслик учун) қистирмалар ёрдамида тушириш ва силжитишни; қувур бўлакларини олдиндан тайёрланган чуқурликка (зичланган ёстиққа ёки қумли асосга) ўрнатишни; бўлакларни қувурга стандарт туташтирувчи элементлар ва болтлар ёрдамида бирлаштириш ва бўйлама бирикмаларни ўраб боғлашни ўз ичига олади.
Монтаж звеньев железобетонных труб - темирбетонли қувур бўғинларини йиғиш - темирбетонли думалоқ ёки тўғри бурчакли қувурлар қурилиши технологик жараёни (пойдевор тайёр бўлганда). У қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади: қувур бўғинларининг строповкалаш ва тушириш; чиқиш каллаги қанотчасини ўрнатиш билан бошланадиган пойдевор устки қисмини кран билан ётқазиш; қувурнинг темирбетонли бўғинлари пойдеворга тиралишини таъминлаб йиғиш; кириш каллаги қанотчасини ўрнатиш.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling